21:11 / 03.07.2020
9 551

90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда

90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда
Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати
90 йиллар ўзбек санъатининг ёрқин намоёндаси, ўз даврининг энг хит тароналари ижрочиси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан кейин яна катта саҳнага қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Кўплаб ижтимоий тармоқларда ҳамда сайтларда Моҳира Асадова ва унинг ижод фаолияти, шунингдек, лицензияси бўлишига қарамасдан унга бўлган турли хил ‘қаршиликлар’ ҳақида кўплаб фикрлар ва мулоҳазалар кўпаймоқда.

Мана шу масалаларга ойдинлик киритиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида яқинда маданият вазири Озодбек Назарбеков Моҳира Асадова билан учрашди. Бўлиб ўтган самимий суҳбатда узоқ йиллардан буён жавобсиз қолган саволлар ўз жавобини топди.

Кўплаб республика ва халқаро кўрик-танловлар ғолиби бўлган Моҳира Асадова ҳозирги кунда бутун дунёда давом этаётган пандемия давридан кейин санъат саройларида жонли концерт бериши ҳамда ижод фаолиятини давом эттириши ва уни халққа намойиш этишида ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги айтиб ўтилди
», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда