06:56 / 13.07.2020
5 258

Голливуд фильмларида суратга тушишни рад этган Болливуд юлдузлари

Голливуд фильмларида суратга тушишни рад этган Болливуд юлдузлари
Бутун дунё киносаноати вакиллари Голливудга интилган бир вақтда мазкур юлдузларнинг рад жавоб беришига нима сабаб бўлган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Шоҳрух Хон

Фото: Getty Images
Болливуд қироли, бир қанча машҳур ва таниқли мукофотларга сазовор бўлган «Харобадан чиққан миллионер» фильмидаги Анил Капур гавдалантирган ролни ижро қилишдан бош тортган. Актёр эндиликда фильмнинг муваффақиятли чиққанини эътироф этса ҳам, у вақтда таклиф қилинган роль унга тўғри келмайди деб ўйлаганини билдиради. Шоҳрух Хон бундан ташқари, «Муннабой », «Бир куни Ҳиндистонда» сингари омадли фильмларда суратга тушишни ҳам истамаган.

Дипика Падуконе

Фото: Getty Images
Падуконега «Форсаж 7» фильмида суратга тушиш таклифи келиб тушган, лекин у вақтда «Рам ва Лила» фильмининг суратга олиш жараёни бўлаётгани сабаб, актриса таклифни рад этишига тўғри келган. Бу ҳақида гап кетганида у афсусланмаслигини, ўша вақтда ҳаммасини ярим йўлда ташлаб кета олмагани сабаб ҳам шундай қарорга келганини, «Рим ва Лила» фильмидаги ижросидан фахрланишини билдиради. Дипиканинг Голливуддаги дебюти, Вин Дизель билан бирга суратга тушган «Уч Икс: Ксандер Кейжнинг қайтиши» фильми ҳисобланади.

Ирфан Хон

Фото: Getty Images
Актёр сал қолса, режиссёр Кристофер Ноланнинг «Интерстеллер» фильмида роль ижро қилган бўларди, аммо бу роль америкалик Мэтт Деймонга насиб қилган.

Ритик Рошан

Фото: Getty Images
Актёр, иш жавалида бўш вақт бўлмагани сабаб, Айшвария Рай роль ижро қилган «Пушти пантера 2» фильмида суратга тушиш таклифини рад қилган.

Приянка Чопра

Фото: Getty Images
Болливуднинг гўзал ва истеъдодли актрисаларидан бири бўлган Приянка Чопра, бошқа лойиҳалар билан банд бўлгани сабаб Голливуднинг «Абадийлик» фильмида роль ижро қилиш таклифини рад этишига тўғри келган.

Акшай Кумар

Фото: Getty Images
Акшай Кумар ҳам ҳамкасбларидан қолишмайди. Актёр Болливуддаги ролларига диққат қаратишни афзал билиб, «Қоя» фильмида суратга тушишни истамаган.

Айшвария Рай

Фото: Getty Images
Cosmopolitan журнали маълумотларига қараганда, актриса «Троя» фильмидаги Бриседа қаҳрамонини гавдалантиришдан бош тортган. Бунга сценарийга кў​ра Брэд Питт билан ижро қилиниши керак бўлган саҳнанинг ёқмагани сабаб бўлган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливуд фильмларида суратга тушишни рад этган Болливуд юлдузлари