22:07 / 04.08.2020
12 056

«Қора ният» турк сериалининг янги мавсуми тизери эълон қилинди: Шаҳика қамоқда (видео)

«Қора ният» турк сериалининг янги мавсуми тизери эълон қилинди: Шаҳика қамоқда (видео)
«Севимли» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Қора ният» («Yasak elma») турк сериалнинг янги мавсуми тизери эълон қилинди.

«Қора ният» сериалидан кадр.
Фото: Instagram / @yasakelmafox

Бир дақиқалик видеода сериал қаҳрамони Шаҳиканинг қамоққа тушгани, қамоқда уни қандайдир аёл кутиб олгани ҳамда бу ҳолат уни қаттиқ қўрқитиб юборганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, «Қора ният» сериали 2018 йилда Туркиянинг Medyapim кинокомпанияси томонидан суратга олинган. Картина режиссёри— Неслиҳан Йешилюрт. Унда бош ролларни Талат Булут, Шеввал Сам, Эда Эже, Несрин Жевадзаде каби истеъдодли актёрлар ижро этган. Сериал Туркиянинг Fox телеканалида эфирга узатилади.

Сериал бош қаҳрамони йирик бизнесмен — Ҳалит Эргенч. Унинг аёлларга суяги йўқ, шу сабаб тўрт марта уйланиб, ажрашган. Ҳалитнинг собиқ хотинлари Эндер (Шеввал Сам) ва Йилдиз (Эда Эже) дастлаб бир-бирини кўришга кўзи йўқ душманлар эди, кейинчалик уларнинг ҳаётига янги рақиб — Шаҳика (Несрин Жевадзаде) кириб келди. Шундан сўнг Йилдиз ва Эндер Шаҳикага қарши курашиш учун бирлашди. Уч аёл ўртасидаги можаро турли макр ва ҳийлаларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Сериални суратга олиш ишлари карантин туфайли тўхтаб қолган эди. Унинг янги мавсумида томошабинлар рақибларидан ўч олиш, шунингдек, турли қабиҳ режаларини амалга ошириш учун бир нечта жиноятларни содир этган Шаҳикани қамоқда кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Қора ният» турк сериалининг янги мавсуми тизери эълон қилинди: Шаҳика қамоқда (видео)