17:39 / 03.09.2020
5 479

Лола ажрашиш жараёнини қандай ўтказгани, эрининг «плюс» ва «минус»лари, отасининг энг яхши маслаҳати ҳақида сўзлаб берди

Лола ажрашиш жараёнини қандай ўтказгани, эрининг «плюс» ва «минус»лари, отасининг энг яхши маслаҳати ҳақида сўзлаб берди
Фото: Instagram / @lolaofficial_
Хонанда Лола Instagram саҳифасидаги stories орқали мухлисларини қизиқтирган саволларга савоб берди. Қуйида хонанда ва мухлислари мулоқоти давомида берилган саволлар ва жавоблар тақдим этилади.

— Турмуш ўртоғингизнинг сизга ёқадиган ва ёқмайдиган хусусияти?
— У ҳар доим сўзида туради. Айтдими, албатта, бажаради. Унинг буржи қисқичбақа. Агар бир қобиғига ўралиб олса, атрофдагиларга қийин бўлади. Энди эса ушбу қобиқ таъсир қилмайдиган ягона инсонча туғилди (Лола қизи Аишани назарда тутмоқда).

— Ҳамма нарсага қандай улгурасиз?
— Мен улгурмайман. Бунга ҳатто ҳаракат ҳам қилмайман. Ҳаммасига улгуриш — имконсиз. Асосийси — бу ҳаётда бахтли бўлишга улгуриш. Қувончга тўла, чиройли ҳаётда яшашга улгуриш. Фарзандларинг қандай катта бўлаётганини кузатишни ўтказиб юбормаслик, ўзингни шахс сифатида ривожлантириш, севимли инсонингизнинг ёнида бўлиб, керакли сўзларни айтиш, қўллаб-қувватлашга улгуриш… Дунёни кўриш ва уни ўз фарзандларингизга кўрсатишга улгуриш, ўзингизни танишга улгуриш, қолган бари бекор!

Фото: Instagram / @lolaofficial_
— Туғруқдан кейин қандай оздингиз?
— Бу борада маслаҳат бера олмайман, бунинг ҳеч қандай сирини ҳам билмайман. Ҳомиладорлик даврида 26 килога семирдим. Ҳозирча яна 8 килограмм ташлаш қолди. Мен жуда кам овқат ейман ва Аиша билан кўп сайр қиламан.

— Кеча тўсатдан отам ўтиб қолди. Отангизнинг ўлимига қандай кўникдингиз?
— Мен кўникмадим, бироқ кўникиш «йўли»даман. Умид қиламанки, бу ҳаётдаги ягона тўғри йўл.

Лола отаси Равшан Йўлдошев билан
Фото: Instagram / @lolaofficial_

— Отангиз берган энг яхши, ҳеч эсингиздан чиқмайдиган маслаҳат?
— Ўйланишга мажбур қилдингиз, кўзимга ёш келди. У ҳар доим менга керакли маслаҳатлар берарди. Қанчалик ғалати эшитилмасин, у жуда оилапарвар инсон эди. Оилани ҳар доим биринчи ўринга қўярди. Ҳар доим синглим иккаламизга ҳаётдаги энг муҳим нарса оила эканлиги ҳамда уни асраш кераклигини айтарди. «Аёллар баъзан ҳиссиётларга берилиб кетиб, кўп хато қилиб қўяди», дерди. Ҳар доим ҳис-туйғуларимни назорат қилишга ўргатарди. «Шошилма, ўзингга кел, кейин қарор қабул қил», дерди. Яна инсон доим кечиримли бўлиши керак, дерди. Мен уни ҳаммаси учун кечирдим, умид қиламанки, у ҳам мени кечиришга улгурган…

— Фарзандларни қандай тарбиялаш керак? Тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз. Сиз уларни қачондир урганмисиз?
— Ростини айтайми? Болаларни қандай тарбиялаш кераклигини билмайман. Онамнинг айтишича, фарзандларимдан жуда кўп нарса талаб қилармишман. У менга болаларга эркинлик беришни, ўз ҳолига қўйишни маслаҳат берди. Ишонаман, улар яхши инсон бўлиб етишади. Бунга, умуман, шубҳам йўқ. Бугун менинг мақсадим уларга шахс сифатида шаклланишига ҳамда кучли томонларини топишига кўмаклашиш. Токи улар ўзига ишонсин. Кичкиналигимда ўзига ишончи паст, тортинчоқ қизча бўлганман, ўзимга бўлган ишончсизликни бошқариб бўлмайдиган энергиям ортига яширганман. Тенгдошларим билан йиғилсак, ўзимни ноқулай ҳис этардим. Бу ўз севимли машғулотимни топиб, энергиямни керакли соҳага йўналтиргунимга қадар давом этган.

Фото: Instagram / @lolaofficial_
— Қизлар тарбиясида нималарга эътибор бериш керак?
— Фикримча, қизлар тарбиясида муҳим нарсалардан бири бу уларни ўзига ҳурмат руҳида тарбиялаш. Онажонлар, келажакда эркакларга хизмат қилиши керак бўлган қулларни тарбиялашни тўхтатинг! Қизларга билим беринг, шунда улар «қути» ташқарисидаги дунёни кўргач, ўзлари стереотипларга тўла «қути» ичида қолишни истамайди.

— Ажрашиш жараёнини қандай ўтказгансиз? Мен ҳам икки фарзандим билан ажрашдим.
— Мен бир кун ҳам икки фарзандим билан қолиб кетдим, деб ўйламаганман. Мен озод бўлдим! Ажрашиш — бу танлов. Ва сиз буни танлайсиз. Фарзандларингиз сизнинг бойлигингиз, ортиқча юк эмас! Бирга яшаган йилларингиз эса — тенгсиз тажриба, вақт ва ёшликни қўлдан бой бериш эмас. Ҳаётингиз учун масъулиятни ҳис этинг ва фақат олға!

Фото: Instagram / @lolaofficial_
— Лола, жуда рашкчиман. Баъзан шундай аҳмоқлигим учун ўзимни койийман. Нима қилиш керак?
— Ҳаммада бўлади. Бошқа инсонни асосий эътибор марказига қўймасликка ҳаракат қилинг. Асосий эътиборни ўзингизга қаратинг. Китоб ўқиш, қизиқарли фильмлар томоша қилиш, одамлар билан мулоқот қилиш, кўргазма, музейларга бориш, ўзингизга ёқадиган иш билан шуғулланишни бошланг. Соғлиғингиз ва ташқи кўринишингизга эътибор беринг. Шундан сўнг, балки сизни рашк қила бошлашлари мумкин.

— Сиз ҳайдаган биринчи машина? Уни ким олиб берган эди?
— Peugeot Cabriolet. 18 ёшга тўлганимда отам совға қилган эди.

Онаси Гулнора Йўлдошева билан. Фото: Instagram / @lolaofficial_
— Онангиз ҳозир қаерда?
— Онам март ойида мени кўриш учун бир ҳафтага Москвага келган эди. Кейин пандемия бошланиб, бу ерда олти ой қолиб кетди. Шундай қилиб, кеча Тошкентга қайтди.

— Сиздек кучли аёл бўлиш учун нима қилиш керак?
— Чилпарчин бўлиш ҳамда ўзни бўлаклаб, қайтадан териш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола ажрашиш жараёнини қандай ўтказгани, эрининг «плюс» ва «минус»лари, отасининг энг яхши маслаҳати ҳақида сўзлаб берди