23:58 / 19.09.2020
3 569

Эндиликда ҳафтанинг ҳар дам олиш кунлари "Майдон томошалари" ўтказилади

Эндиликда ҳафтанинг ҳар дам олиш кунлари "Майдон томошалари" ўтказилади
Маданият вазирлиги томонидан республика бўйлаб “Майдон томошалари” фестивали ташкил этилади. Фестиваль бугун, 19 сентябрдан Тошкент шаҳридаги сайлгоҳлар ва хиёбонларда старт олди.

Вазирлик хабарига кўра, эртага, 20 сентябрь куни соат 18-00 дан 20-00 га қадар пойтахтимиздаги қуйидаги манзилларда давом этади:
?Бектемир туманидаги Маданият маркази
?Миробод туманидаги 1-сон маданият маркази олд майдони
?Шайхонтохур туманидаги Tashkent City
?Учтепа туманидаги Эко боғ
?Яшнобод туманидаги "Ашхобод" сайилгоҳи
?Чилонзор туманидаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг олди майдони
?Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғи
?Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи
?Яккасарой туманидаги "Пушкин" ҳайкали олд майдони, барча вилоят ва туман марказларида бўлиб ўтади.

Унда таниқли эстрада хонандалари, фольклор жамоалари, бахшилар, мақом ижрочилари, театр актёрлари, қўғирчоқ театрларининг чиқишларини томоша қилиш билан бирга, дорбозлар ва цирк томошаларидан ҳам баҳраманд бўлишади.

Ушбу фестиваль эндиликда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эндиликда ҳафтанинг ҳар дам олиш кунлари "Майдон томошалари" ўтказилади