
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнига асосан, «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида Хива хонлиги тарихий шахсларининг мумдан ясалган ҳайкаллари экспозицияси ташкил этилади.
Экспозициядан Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II, бош вазир Саид Исломхўжа, Хива хони Саид Исфандиёр Тўрахон, Хиванинг сўнгги хони Саид Абдулла ва бошқа тарихий шахсларнинг мум хайкаллари жой олади.
Мум ҳайкаллар ва фото зоналарни ташкил этиш орқали, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ва сонини ошириш, Хива хонлиги тўғрисида маълумотларни тўлиқ олиш имконияти яратилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар