07:38 / 08.10.2020
6 087

Италияда танилаётган Жан Яман, сериалдаги ҳамкасбини севиб қолган Зулейҳа, «Чуқур» қачон тугайди?

Италияда танилаётган Жан Яман, сериалдаги ҳамкасбини севиб қолган Зулейҳа, «Чуқур» қачон тугайди?
Фото: «Яндекс Дзен»
Турк киноси оламида ҳар куни қандайдир янгилик содир бўлади. Оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилаётган хабарлар барча мухлисларга қизиқ бўлиши табиий. Марҳамат, сиз ҳам улардан бохабар бўлинг.

Арас Булут Ийнемли севгилиси Биге Онал ва Нежип Мемили турмуш ўртоғи Дидем билан биргаликда Истанбулдаги ресторанларнинг бирида учрашиб қолди. Суҳбат давомида Арас ҳозирча бошқа лойиҳаларда рол ижро этмаслигини ва «Чуқур» сериалида тўлиқ иштирок этишини айтган. Аммо сериалнинг 4-мавсуми якуний бўладими ёки йўқлиги ҳақида продюсерлар қарор қилиши кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, актёр коронавирус касаллигини олдини олиш учун суратга олиш майдончасида барча зарур чоралар кўрилаётганини ҳам айтиб ўтган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Жан Яман Италиянинг «Canale 5»да намойиш этиладиган «Вериссимо» телевизион дастурида меҳмон бўлди. Кўрсатув 2020 йил 10 октябрь куни эфирга узатилади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Демет Ўздемир «Part» журнали учун ўзгача кўринишда.

Фото: «Яндекс Дзен»
Хазал Кая «Агентимга қўнғироқ қил» телесериалида меҳмон бўлади. Актриса лойиҳанинг 8-қисмида иштирок этади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Ханде Эрчел ҳар йили 4 октябрда нишонланадиган «Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш» куни муносабати билан «Уларни бир йил давомида тарбиялаган бир инсон сифатида шунга аминманки, жонзотларга меҳрдан бошқаси керакмас. Улар ўзининг муҳаббати билан соғайтиради. Ушбу учта кучукнинг ҳаётимга кириб келиши ва биргаликда яшаши мени жуда ҳам севинтиради. Дунё муҳаббатга ўралган бўлсин», деган хабарни бўлишди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Мурат Йилдирим мухлислар аудиториясини кенгайтирмоқда. «Рамо» сериали «Мако» номи билан мисрликлар қалбини забт этишни бошлайди.

Фото: «Яндекс Дзен»
ОАВ хабарларига кўра, Ойку Караель ва Жан Бономо ота-она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Зулейҳа» сериали қаҳрамонлари Хилал Алтинбилек ва Керем Алишик ўзаро муносабатларини яширмоқда. Жуфтлик ҳатто ижарага уй ҳам олган, журналистларнинг таъкидлашича, қўшнилар бир неча маротаба уларни бирга кўрган. Аммо Хилал ушбу янгиликни дарҳол рад этди.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Янги ҳаёт» сериали аста-секин финал томон йўл олмоқда. Агар рейтинг 6-қисмдан кейин кўтарилмаса, сериал 8-қисмдан сўнг якунланади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Шунингдек, «Яхши кунда, ёмон кунда» сериалида имконият қолмади, ижодий гуруҳ сериалнинг 6-қисмида томошабинлар билан хайрлашади.

Фото: «Яндекс Дзен»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Италияда танилаётган Жан Яман, сериалдаги ҳамкасбини севиб қолган Зулейҳа, «Чуқур» қачон тугайди?