07:30 / 09.11.2020
2 048

Америкалик журналистлар кўп сўкинадиган актрисалар рейтингини тузишди

Америкалик журналистлар кўп сўкинадиган актрисалар рейтингини тузишди
Фото: «Mocah.org»
Шоу-бизнес ва кино саноатини ёритувчи «Uproxx» нашри фильмларда энг кўп сўкинадиган актрисалар рейтингини чоп этди.
3,5 мингта фильмни ўрганиш натижаларига кўра, Эмили Блант рейтинг етакчисига айланди. Кино юлдуз экранда 81 марта сўкинган. Актриса бунинг учун «Поезддаги қиз» фильмига «раҳмат» дейиши керак. Чунки ўша кинода ҳар 3-4 дақиқада сўникишига тўғри келган.

Иккинчи ўринни Женнифер Лоуренс эгаллади: унинг ҳисобида 75 та сўкиниш бор.
Рейтингдаги учинчи поғона Лесли Маннга насиб этди: у яратган персонаж 70 марта сўкинган.

Ўнталикка, шунингдек, Фрэнсис Макдорманд, Вайнона Райдер, Жюли Дельпи, Мила Кунис, Кристен Уиг, Женнифер Лопес ва Бел Паули киритилган.

Тадқиқот қизиқарли тамойилни аниқлади. Блант аёллар рейтингига кўра яққол устунликни қўлга киритган бўлса, бироқ жинсга боғлиқ бўлмаган рўйхатда 34-ўринни эгаллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)