21:30 / 09.11.2020
3 348

Турк киносаноатининг энг келишган актёрларидан бири — Жан Яман ҳақида 9 факт

Турк киносаноатининг энг келишган актёрларидан бири — Жан Яман ҳақида 9 факт
Фото: Twitter
8 ноябрь куни «Тўлин ой», «Қулупнай ифори», «Тонг қуши» ва «Жаноб хато» сериалларидаги бош қаҳрамон роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Жан Яман 31 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан актёр ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.

1. 5 ёшлигида ота-онаси ажрашганига қарамай, Жаннинг болалиги бахтли ва бекам-у кўст ўтган. У отаси ва онасининг ҳар иккиси билан ҳам яхши муносабатда.

2. Италян мактабида аъло баҳоларга ўқиган ва синфнинг энг олди болаларидан бўлган. У турк тилидан ташқари, инглиз, италян, шунингдек, немис тилларида ҳам бемалол сўзлаша олади.

Фото: Riri Nano
3. У қора шоколадни яхши кўради ва уйининг исталган еридан мазкур ширинликни топиш мумкин.

4. Жан учта нарса: уйқусизлик, иссиқ ва очликни ёмон кўради.

Фото: Riri Nano
5. Мутахассислиги бўйича у адвокат. Ушбу соҳани танлашини отаси истаган. У кейинчалик кинода фаолиятини давом эттиришига қарамай, адвокатликни ҳам ташлаб қўймаган — Истанбулда адвокатлик офисларидан бирини бошқаради.

6. Истанбулдаги Ruby бар-ресторани Яманнинг энг яхши кўрган ери. У ерга оиласи, дўстлари билан ёки кечки тадбирлар учун тез-тез ташриф буюриб туради. Ўтган йилги туғилган кунини ҳам Ruby’да нишонлаган.

7. Актёрнинг Instagram’да 7,6 миллион кузатувчиси бор.

Фото: Getty Images
8. Жан Яман ҳам эски севгилиси Демет Ўздемир сингари хайрия ишлари билан шуғулланади ва лейкемияга чалинган болаларни қўллаб-қувватлайдиган фонд LÖSEV билан ҳамкорлик қилади.

Фото: «Яндекс Дзен»
9. У очиқ кўнгиллилиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бунга унинг Италияда 2 соат давомида мухлислари билан бирга суратга тушгани ҳамда дастхат бергани мисол бўла олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк киносаноатининг энг келишган актёрларидан бири — Жан Яман ҳақида 9 факт