23:28 / 20.11.2020
2 759

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек томошабини чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек томошабини чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак»
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни «Ўзбекфильм» киностудиясига ташриф буюрди ва шу ерда кино санъати фахрийлари, режиссёрлар, соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Кино жуда мураккаб, халқимиз, жамиятимиз учун муҳим соҳа. Илгари ‘Ўзбекфильм’ студияси хароба ҳолга келиб қолганди. Кўп жойлари, бинолари ижарага бериб юборилганди. Мана, ҳаммаси ўз эгасига — киночиларга қайтарилди», — деди Шавкат Мирзиёев учрашувда.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Етарли эътибор бўлмагани сабабли мамлакат кино санъатида турғунлик пайдо бўлган эди. Фақат енгил-елпи, тижорат картиналари яратилиб, соҳа ривожи дунёдан ортда қолиб кетди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, кейинги пайтларда эътибор ва рағбат берилгани боис киноасарлар мазмуни ўзгарди. Хусусан, «Имом Термизий», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Қўқон шамоли», «101», «Ибрат» каби тарихий фильмлар ишланди.

«Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлса ҳам, маъноси бор. Ўзбек томошабини фақат чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак, аксинча, тарихимиз, санъатимиз, адабиётимиз, қадриятларимизни яхши билиши, шу руҳда тарбия топиши керак», — деди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
«Кино — тарбиянинг замини. Бу ижоднинг мактабини очишимиз керак. Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди», — деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек томошабини чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак»