22:11 / 27.11.2020
3 590

«Менга келишилган суммани тўлиқ бермагансиз». Ҳабибулло Набиев Жаҳонгир Отажоновнинг айбловига жавоб қайтарди

«Менга келишилган суммани тўлиқ бермагансиз». Ҳабибулло Набиев Жаҳонгир Отажоновнинг айбловига жавоб қайтарди
Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» қўшиғига клип ишлаган Ҳабибулло Набиевни кўчирмакашликда айблаб, ушбу клипни YouTube’дан ўчириб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.

Клипмейкер Ҳабибулло Набиев клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг «Соҳиллар» («Берега») клипидан олингани бўйича Жаҳонгир Отажоновнинг айбловларини изоҳлар экан, ушбу клипдан илҳомланганини яширмади.

«Тўғри, мен олганман. Референс деган нарса бор, аналоглари бор, яъни шу ғоянининг референслари асосида тушунтириб берилади костюмер ва декораторларга нима хоҳлаётганини. Сизлар айтаётган Макс Барскихнинг клипи билан бирга-бир кадр йўқ клипда», — дейди клипмейкер.

Ҳабибулло Набиев, шунингдек, Snoop Dogg ва Жей Ло каби жаҳон юлдузларининг клипларидан ҳамда Joker иштирокидаги фильмлардан ҳам илҳомланганини айтиб, видеолар кўрсатган.

«Тезак еб юр, деган гапларингизни ўзингизга ўхшаганларга айтасиз, ака. Сабаби сиз менга беришингиз керак бўлган пулни тўлиқ бермагансиз. Пулингни ҳалоллаб ол, нонингни ҳалоллаб е, дебсиз, ака, менинг ҳамма клиентим билади пулимни, нонимни қанақа ейишимни. Сиз олдин қолиб кетган пулимни беринг-да, кейин бунақа гапларни гапиринг. Женнифер Лопез, Snoop Dogg, Drake, Макс Барских — булар ҳаммаси битта стилистикада. Мен улардан илҳомланганман», — дейди Ҳабибулло Набиев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)