14:14 / 05.12.2020
3 649

Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш?

Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш?
«Қурилиш: Усмон» сериалини томоша қилаётган турк киноси мухлислари бош қаҳрамон ролини ижро қилаётган актриса Ўзге Торер Бурак Ўзчивитни севиб қолган ва туйғуларини яширишни уддасидан чиқа олмаяпти, деган фикрда. «Рус.Turkey.com»нинг ёзишича томошабинлар актёрлар ўртасида муносабатлар борлиги ҳақида гумон қилмоқда.

Фото: Milliyet
Аввалига бу каби шубҳалар Ўзгенинг Instagram саҳифасига ёзиб қолдирилган, актриса эса бунга жавобан изоҳ қолдирган фойдаланувчиларни қора рўйхатга киритган. Кейинроқ томошабинлар турли форум ва Facebook’да Торернинг актёрни ёқтириб қолганини муҳокама қила бошлаган.

Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, деб ўйлаган томошабинлар бундай миш-мишларга актрисанинг суратга олиш майдончасида Бурак билан бирга тушган суратларини, айниқса, севишганлар ролини гавдалантираётган пайти акс этган кадрларни кўп жойлаши сабаб деб ҳисоблаган.

Фото: Milliyet

Фото: Milliyet
«Унинг актёрга муҳаббат кўзи билан қараши ўйин бўлиши мумкин эмас», − деб ёзиб қолдирган мухлислардан бири Ўзгенинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Унинг ҳамкасблари эса мазкур мавзуга изоҳ бермасликка ҳаракат қилган, берганда ҳам ҳазил аралаш Ўзчивитни севиб қолмаслик мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, тиниб-тинчимаган мухлислар ижтимоий тармоқда Фаҳриe ва Ўзгени таққослаб улар ўртасида умумийлик кўплиги сабаб Торерни Буракка ёқадиган тоифадаги қиз, деган хулосага келган.

Бундай миш-мишларга жим қараб туролмаган Ўзге тарқалган гап-сўзларга муносабат билдирган. У бундай тахминларни ўқиш кулгили, шу билан бирга, қувонарли эканини айтган. «Демак, мен яхши актрисаман, севиб қолган инсон ролини яхши ўхшата олаётганимдан хурсандман. Бурак жуда ҳам яхши инсон ва актёр. Биз жуда ҳам яхши муносабатдамиз. Аммо менинг туйғуларим ҳақидаги миш-мишлар, шунчаки миш-миш», − деган актриса буларнинг барини ролига берилган юқори баҳо деб ҳисоблашини қўшимча қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш?