23:08 / 06.12.2020
5 875

Ўз мухлислари билан турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото)

Ўз мухлислари билан турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото)
Ҳар қандай аёл ёшлигида таниқли одам билан турмуш қуришни орзу қилса керак. Уларнинг айримларида ушбу орзулар амалга ошиб, бахтли оила бўлиб яшаш ҳолатлари кузатилган.

Дилип Кумар ва Сайра Бану

Фото: «bollywoodtime.ru»
Дилип ва Сайра – ажойиб жуфтлик. Улар барча қийинчиликларга қарамай, бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Сайра Дилипга болалигиданоқ ошиқ бўлган ва унинг иккита орзуси бўлган: биринчиси — актриса бўлиш, иккинчиси — Кумарга турмушга чиқиш. Ва ниҳоят унинг орзулари амалга ошди.

1966 йил жуфтлик турмуш қурганида Дилип 44, Сайра эса 22 ёшда бўлган. Кўпчилик бу никоҳ қисқа умр кўришини тахмин ҳам қилган, аммо жуфтлик барча қийинчиликларни енгиб, 54 йилдан буён бирга бахтли яшамоқда.

Мумтаз ва Майур Мадхвани

Фото: «bollywoodtime.ru»
Мумтаз бир қарашда севиб қолишга мажбур қиладиган актриса эди. Майур Мадхвани 1960–1970 йилларнинг энг катта юлдузига уйланган бахтли мухлис эди. «Брахмачари» фильмида Мумтаз билан бирга ишлаган Шамми Капурнинг муҳаббатини ҳам одамлар сезган, аммо Капур актрисага тўйдан кейин кино санъатини тарк этиш талабини қўйган. 18 ёшли Мумтаз ҳали бундай қарорга тайёр бўлмаганлиги туфайли таниқли сулоланинг келини бўлишдан бош тортган.

1974 йил 29 майда у ўзининг содиқ мухлиси Майур Мадхвани билан турмуш қурган. Одамларнинг фикрича, Майур Мумтазга фақат гўзаллиги учун уйланган эди, лекин у вақт ўтиб, саратон касаллигига чалинган ва сочларини йўқотган Мумтазга ғамхўрлик қилганида уни қанчалик севишини исботлади. Улар 46 йил бахтли ҳаёт кечирди.

Ражеш Ханна ва Димпл Кападия

Фото: «Яндекс Дзен»
Ражеш Ханнанинг мухлиси Димпл Кападия бўлиб, улар турмуш қурганида Ражеш 32 ёш, Кападия эса атиги 15 ёш бўлган. Кападия унинг мухлиси эканлигини ўзи ҳам тан олган. Уларнинг никоҳи 9 йил давом этган бўлса-да, улар бир-бирини умрининг охиригача қўллаб-қувватлаган.

Шилпа Шетти ва Раж Кунрда

Фото: «Яндекс Дзен»
Мафтункор табассум, порлаб турган кўзлар ва такрорланмас қиёфаси билан Шилпа Шетти кўплаб қалбларни забт этган. Унинг мухлисларидан бири британиялик ҳинд тадбиркор – Раж Кундра эди. Маълум бўлишича, Раж Шилпага бўлган муҳаббати туфайли ҳаттоки ҳомиладор аёли билан ажрашган. 2009 йил 22 ноябрда жуфтликнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтган. Шундан буён улар бахтли оила бўлиб яшамоқда.

Эша Деол ва Бхарат Тахтани

Фото: «Яндекс Дзен»
Бхарат ва Эша бир мактабда таҳсил олган. Улар вояга етганидан сўнг Бхарат машҳур Хема Малини ва Дхамендранинг қизи Эшага уйланиш умидини йўқотган. Чунки у энди кино оламидаги машҳур актрисага айланганди. Бироқ мўъжизалар рўй бериб, 2012 йил 29 июнда улар турмуш қурган.

Вивек Оберой ва Приянка Алва

Фото: «Яндекс Дзен»
Вивек шахсий ҳаётида ҳам, касби юзасидан ҳам бир қанча қийинчиликларни бошдан кечирган. Вивекнинг юраги ва карьерасига зарба берган Айшвариядан сўнг у Карнатка вазирининг қизи Приянкадан бахтини топди. Приянка актёрнинг ашаддий мухлиси бўлган. Аммо унга турмушга чиқиши тушига ҳам кирмаганди. Жуфтлик 2010 йил 29 октябрда турмуш қурган. Гарчи никоҳ аввал катталар истаги туфайли амалга ошган бўлсада, кейинчалик севги ва меҳр каби ҳақиқий туйғулар пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўз мухлислари билан турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото)