20:08 / 09.12.2020
4 325

«Фазилатхоним ва қизлари» сериалидаги Яғиз ва Хазан янги сериалда жуфтлик ролини ижро қилади

«Фазилатхоним ва қизлари» сериалидаги Яғиз ва Хазан янги сериалда жуфтлик ролини ижро қилади
Фото: Turk Cinema
Турк актёри Чағлар Эртуғрул «Фазилатхоним ва қизлари» сериалида бирга суратга тушган Дениз Байсал билан янги лойиҳада иштирок этади. Бу ҳақда «Kinoteka.com» хабар беради.

Севишганлар ролини ижро қилган ушбу жуфтлик Tims&B телекомпанияси томонидан TRT1 давлат канали учун суратга олинадиган сериалда рол ижро қилади. «Разведка» деб аталувчи сериалда, шунингдек, Эзги Эюбўғлу, Тунжер Салман, Эзги Шенлер ҳам иштирок этади.

Сюжети сир тутилаётган сериалнинг драма жанрида бўлиши ҳамда турк махсус хизмат ходимларининг фаолиятига бағишланиши маълум. Актёрлар 8 декабрь куни суратга олиш ишлари бошланган сериал суратларини ижтимоий тармоқда бўлишишни бошлаб юборган.

Журналист Бирсен Алтунташнинг маълум қилишича, сюжетга кўра Чағлар аввалига Эзги гавдалантирган қаҳрамон билан муносабатда бўлади, кейинчалик Дениз Байсал ижросидаги қизга кўнгил қўяди. Юлдузли жуфтлик иштирокидаги сериал 2021 йилнинг бошидан эфирга узатилади, дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » «Фазилатхоним ва қизлари» сериалидаги Яғиз ва Хазан янги сериалда жуфтлик ролини ижро қилади