16:56 / 11.12.2020
6 625

Юлдуз Абдуллаева эри билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди (видео)

Юлдуз Абдуллаева эри билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Юлдуз Абдуллаева суҳбат давомида илк маротаба оиласи, эри билан ажрашиш сабаблари ҳақида гапириб берди.

- "Мен ҳеч қачон турмуш ўртоғимга ажрашиш ҳақида оғиз очмаганман. Доим сабр қилиб, чидаб юрганман, яхши томонга ўзгаришидан доимий умид қилиб юрганман.

Бир кун келиб сабр косам тўлган ва бир куннинг ичида ажрашаман деб, чиқиб кетганман. Кўп гапирадиган одамдан қўрқиш керакмас дейишади, чунки у ўзини ўлдираман деб гапириб юраверади, лекин ўлдиролмайди.

Одамлар билан яхши муомала қиламан. Андишанинг отини қўрқоқ қўядиган одамлардан узоқ юришга ҳаракат қиламан.
Турмуш ўртоғим мени жуда кўп рашк қилганлар, билмадим жуда чиройли бўлган бўлсам керак (кулади). Ортиқча рашк ҳам одамни чарчатар экан.

Масалан, тиллаларга қизиқмайман деб айтдим, доим тиллаларим йўқолган, ечган жойимда қолиб кетган, шунинг учун кўпроқ кумуш тақаман. Айрим пайтлар кўчага чиқиб кетаётганда тақиш эсимдан чиқиб қолади, лекин ўзим роса яхши кўраман.

Оиламизда рашк шундай даражага етиб борганки, менга айтганлар: ‘Қаерга борсанг ҳам, микрофонни ушлаганингда қўлингдаги никоҳ узугинг кўриниб турсин’.

Бир куни шошганимдан никоҳ узугини тақиш эсимдан чиқиб қолган, айниқса ўша пайтлар роса тўй кўп бўларди, ҳаттоки бирига улгуриб, бирига улгурмай қоладиган даражада кўпайиб кетган эди.

Айнан турмуш ўртоғим айтган тақинчоқ эмас, умуман ҳеч қайси тақинчоқни тақмаганман, эсимдан чиққан. Тўйдан қайтиб келсам, менга қараб, ‘Қани мен айтган тақинчоқни таққанинг?’, дедилар. Биласизми, ўшанда мен оғироёқ эдим. Қорнимга урганлар. Бола тушиб қолган. Бунақа даражада рашк қилавериш ҳам бўлмайди.

‘Менга ишонмайсизми?’, десам, ‘Йўқ, сенга ишонаман, кўчадагиларга ишонмайман’, дегандилар. Қарасам, у одам жуда ҳам қийналиб кетяпти. У одам билан яшашнинг иложиси бўлмаяпти. Бир куни ажрашиш ҳақида айтганман, унгача бу ҳақда умуман оғиз очмаганман. Турмуш ўртоғим билан 7—8 йил бирга яшаганмиз.

Қизимни ўзимни онамлар 2,5 ёшгача катта қилиб берганлар. Кейин ўзим катта қилганман. Карантин бошланишидан аввал қизимни узатдим. Қизим ҳам, турмуш ўртоғи ҳам Инҳа университетини битирган. Ҳозир молия йўналишида ўқишни давом эттиришмоқда", - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева.

Маълумот учун, Юлдуз Абдуллаева мухлислар орасида «Бир қараб ўтинг бизга лейтенант», «Аскар», «Азизим» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган. Юлдуз Абдуллаеванинг 400 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари бор. Ўзбекистон бўйлаб 1000 дан ортиқ яккахон концерт дастурлари бўлиб ўтган.

Юлдуз Абдуллаева

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Абдуллаева эри билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди (видео)