12:27 / 15.12.2020
6 898

“Шум бола”даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди

“Шум бола”даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди
Томошабинлар учун ҳалигача севимли бўлган “Шум бола” бадиий фильмида Омон ролини ижро этган Саидкарим Саидорипов 57 ёшида вафот этди. Бу хабарни марҳумнинг яқинлари тасдиқлади.

2020 йилнинг 13 декабрь куни тонгда ҳаётдан кўз юмди. Қандли диабети бор эди, баъзан юрак хасталиги ҳам безовта қилиб турарди. Аммо ҳеч қачон саломатлиги оғир аҳволга тушмаганди”, — деди Саидкарим Саидориповнинг келини.

Маълумот учун, Саидкарим Саидорипов 1975 йили “Шум бола” фильми учун эълон қилинган кастингда иштирок этиб, аввалига бош ролга тасдиқланади. Кейинроқ эса Қоравой роли Абдурайим Абдуваҳобовга насиб этади. 12 ёшида кинорежиссиёр Дамир Салимовнинг “Шум бола”сида Омон ролини ўйнагач, 15 ёшида режиссор Шуҳрат Аббосовнинг “Оловли йўллар” фильмида ҳам қатнашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Шум бола”даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди