14:11 / 17.12.2020
1 308

Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фантастик фильм суратга олинади

Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фантастик фильм суратга олинади
Валдис Пельш
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигининг миллий кинематографияга бағишланган учинчи кунида россиялик таниқли телебошловчи ҳамда продюсер Валдис Пельш "Ўзбеккино" билан ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳақида эълон қилди. У Ўзбекистоннинг келажакдаги ривожланиш йўли ҳақида футуристик жанрдаги ҳужжатли фильмни суратга олади, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Нега айнан Ўзбекистон? Чунки бу мамлакат илм-фаннинг турли йўналишлари – география, астрономия, математика, тиббиёт ва бошқаларда арзирли ютуқларга эга. Фильмда мамлакатнинг 30-40 йил кейинги ҳаётига назар ташлашга ҳаракат қилинади. Фильмда компьютер графикаси, комикслардан фаол фойдаланилади. Суратга олиш билан боғлиқ барча бюрократик музокаралар жараёни кеча якунланди”, деди Пельш “Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугун, келажак” мавзусидаги миллий кино кунидаги чиқишида.

Валдис Пельш бундан аввал ҳам ҳужжатли фантастика йўналишидаги фильмларни суратга олган. “Арктика, эртага кўришамиз” ва “Мукаммал бўроннинг дарслари” номли фильмлар инсоният келажаги ҳақида ҳикоя қилади.

Ўз вақтида Жюль Верн фантастик асарларини таҳририятга олиб келганида уни телбаликда айблашган ва асарларини ақл бовар қилмас, дея аташган. Мен ҳам ўзимни Жюль Верндай ҳис қилишни истаяпман. Ҳужжатли фантастика жанри осон услуб эмас. Фильм бир тарафдан ҳаққоний, бошқа тарафдан фантастик бўлиши талаб этилади. Фильм ҳақида ижтимоий тармоқда “Ошириб юборибсан” дейишларини истаяпман», дея фикр билдирди Валдис Пельш ўз лойиҳаси ҳақида.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Валдис Пельш ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги ўртасида шартнома имзоланди.
Фильм 2021 йил куз ойларида тақдим этилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)