17:39 / 21.12.2020
2 754

Ўзбекистон Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади

Ўзбекистон Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев раҳбарлигидаги делегациянинг 14—16 декабрь кунлари Афғонистонга ташрифи амалга оширилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Афғонистон ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Тоҳир Зуҳайр Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев билан биргаликда Кобулдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғ-музейига ташриф буюрди.

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Бобур боғ-музейига ташрифи давомида уларга Афғонистон расмий вакиллари ҳамроҳлик қилган. Суҳбат давомида асосий диққат-эътибор маданий соҳада икки томонлама ҳамкорлик алоқалари истиқболларига қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ўзаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ҳирот шаҳрида бўлгани ҳам хабар қилинган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича Афғонистоннинг мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Шу ўринда 2021 йил Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейи Ўзбекистонда кенг миқёсда нишонланиши маълум қилинган.

Шунингдек, Афғонистон тарихий обидаларни қайта тиклаш, хусусан, Ислом даври обидаларини таъмирлашда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани ҳам таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади