20:48 / 26.12.2020
4 692

Туркиянинг энг таниқли актёрларидан бири – Бурак Ўзчивит қандай уйда яшайди? (видео)

Туркиянинг энг таниқли актёрларидан бири – Бурак Ўзчивит қандай уйда яшайди? (видео)
Фото: Star hit
Актёр Бурак Ўзчивит ва унинг рафиқаси актриса Фаҳрие Эвжен бир неча йилдан буён 4 қаватли қасрда яшайди. У ерда оила учун керак бўлган барча шароитлар мавжуд.

Юлдузли жуфтликнинг яшаш макони жуда кўпчиликка қизиқ бўлгани учун ҳам улар бу борада кўп нарсани сир сақлайди. Аммо шуниси маълумки, уй тўрт қаватдан иборат бўлиб, ям-яшил боғ ва сузиш ҳавзасига эга.

Шунингдек, уйнинг олдидаги майсазор оиланинг севимли дам олиш жойига айланган. Айнан шу ерда актёр ва актрисанинг тушган бир қанча суратини кўриш мумкин. Бундан ташқари деразалари бўлган улкан панорамали терраса мавжуд бўлиб, у ерда уй эгалари ҳордиқ чиқаради.

Фото: Star hit
Айтганча, уйда хизматкорлар йўқ. Улар фақатгина вақти-вақти билан тозалаш ишларини амалга ошировчи махсус компания ходимларига мурожаат қилади. «Фаҳрие уй ишларини ўзи бажаришни ёқтиради. У тозаликни яхши кўрадиган ҳақиқий уй бекаси. Айниқса, унинг қўли ширин, ажойиб ошпаз. Иш жараёнида тушликда турмуш ўртоғим тайёрлаган овқатдан истеъмол қиламан. У суратга олиш майдончасига мен учун тайёрлаган овқатларни олиб келади», − дейди Ўзчивит.

Фото: Star hit
Бундан ташқари унинг турмуш ўртоғи уй учун мебелларни ҳам ҳеч қандай дизайнерлар ёрдамисиз ўзи танлаган. Уй ичи ёрқин рангга бўялган. Деворлар ҳам шундай кўринишда, деярли, расмлар илинмаган. Биринчи қаватда ажойиб кўринишга эга қизил рангдаги диванни учратиш мумкин.

Фото: Star hit
Уй безакларида кўпроқ ёғоч ва мармар каби табиий материаллардан фойдаланилган.

Фото: Star hit
Жуфтлик ғайриоддий буюмларга жуда ҳам қизиқади. Дунёнинг турли бурчакларидан олиб келинган элементларни айнан шу уйдан топиш мумкин. Шунингдек, иккиси ҳам ҳайвон ҳайкалчаларини тўплашга жуда қизиқади.

Фото: Star hit
Юлдузли оиланинг тураргоҳи Истанбулнинг энг яхши бурчакларидан бирида − баландликда жойлашган бўлиб, у ердан шаҳарнинг ажойиб манзарасини томоша қилиш мумкин.

Фото: Star hit

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиянинг энг таниқли актёрларидан бири – Бурак Ўзчивит қандай уйда яшайди? (видео)