
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, маданият вазири Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиққан. Ушбу лойиҳа Маданият вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.
Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.
«Болаларни мақом куйлари билан мунтазам баҳраманд этиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар