17:48 / 09.03.2021
4 410

Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов нима учун «Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этмади?

Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов нима учун «Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этмади?
Актёрлар Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов «Мендирман Жалолиддин» сериалида рол ижро этиши кутилган, улар ҳам ижодий жамоа билан бир неча кун Туркияда суратга олиш ишларига тайёрланган эди. Бироқ улар сериалда роль ижро этмади. Миролим Исажонов ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида маданият вазири Озодбек Назарбеков билан суҳбатлашди.

«Сериалнинг суратга олиниш ишлари бошланмасидан олдин пандемия сабабли Туркияда ҳам карантин тартиби жорий қилинди ва кўплаб ўзбек ижодкорлари ўртасида уйга қайтиш масаласи кўтарилди. Мен ўшанда Zoom платформаси орқали уларнинг барчасига вазиятни тушунтирдим. Яъни Ўзбекистонда ҳам худди шу аҳвол: карантин эканлиги, бу ерга қайтгач, иш қилиш имконияти йўқлиги, уйда ўтириш кераклигини айтдим.

Аэропортдан тушиши биланоқ 15 кун карантинга олинишларини ҳам таъкидладим. Биласиз, ўшанда бизда шундай тартиб бор эди. Мен уларга мамлакатимиздаги вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Аммо Туркиядан келиш ёки у ерда қолиш ихтиёри актёрларнинг ўзида эди, биз уларнинг фикрини ўзгартиролмасдик ёки мажбурлай олмасдик.

Ўша вақтда ‘Бўздағ фильм’ раҳбарияти ‘Мендирман Жалолиддин’ иккита давлат ҳамкорлигидаги лойиҳа бўлгани учун ҳамма карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда суратга олиш ишларини давом эттиришга рухсат олишга ҳаракат қилаётган эди. Бизнинг икки актёримиз чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтиб келиши биланоқ карантин даври бўлса-да, сериал ‘съёмка’сига рухсат берилди ва жараёнлар бошланди. Бу ердан ушбу актёрларимизни Туркияга қайтариб юборишга имконият бўлмади. Шу муаммо бўлди, бошқа муаммо йўқ.

У пайтда бир қанча давлатлардаги фуқароларимизни олиб келиш учун чартер рейслар фаолияти йўлга қўйилганди. Бу актёрлар шу чартер рейслар орқали қайтиб келишди. Аммо Туркияга фақат турк фуқаролари учун рейслар бор эди холос. Шу боис улар Тошкентда қолиб кетишди.

Бу актёрлар ижро этадиган ролга ўша ердан бошқа актёрлар танланди. Лекин бу йигитларимиз келгусида мазкур лойиҳада мутлақо қатнашмайди, дегани эмас. Сериалнинг янги фасллари амалга ошадиган бўлса, улар янги қаҳрамонлар қиёфасини гавдалантириши мумкин, ихтиёр уларнинг ўзида
», — деди Озодбек Назарбеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов нима учун «Мендирман Жалолиддин» сериалида роль ижро этмади?