23:39 / 12.04.2021
3 015

Хуш келибсан, Рамазон...

Хуш келибсан, Рамазон...
Шуълалансин кўнглимиз бу кун,
Авжлансин мисли тошқин сел.
Дийдорингга юрагим мафтун,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Эзгуликни дилларда элаб,
Ёд туйғуни учирсин нур – ел.
Қалбни иймон нурига белаб,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним кел.

Кўксимизни соғинч забт этган,
Соғинчларга буркангандир эл.
Ҳамма интиқ – зориқиб кетган,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Нурсиз тунлар тонгга айлансин,
Ҳар тонгимиз бонгга айлансин,
Ҳаёт хуштаъм онга айлансин,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Сен таратиб сабр ифорин,
Ҳадя этиб мўминнинг борин,
Ва ёғдириб савоблар қорин,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Қалбни безар – мўъжизавий ой,
Ҳар ташрифинг – мўъжизага бой,
Сен бағишлаб исломий чирой,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Теранлашиб дил – нигоҳимиз,
Ҳаққа етсин дуо – оҳимиз,
Ва аритиб бор гуноҳимиз,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Ҳар чоғ кутган – Рамазоним кел,
Дур – азоним – Рамазоним, кел,
Қалбда тутган – Рамазоним, кел,
Нур – азоним – Рамазоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.

Манба: sherlaruz.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хуш келибсан, Рамазон...