Фото: Instagram / @nilufarusmonova
Хонанда ва актриса Динейра (Динара Ҳасенова) 12 апрель куни турмушга чиқди. Унинг висол оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида яқинлари ва дўстлари қуршовида нишонлади.
Маълумот учун, Динейра тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Динара Ҳасенова 1985 йил 21 июль куни Навоий вилоятида таваллуд топган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Санъатга бўлган қизиқиш уни қўшиқчилик соҳасига етаклаган.
Хонанданинг 2007 йилда ижро этган «Алвидо», 2008 йилда ижро этган «Рақсга тушгин» қўшиқлари унга омад олиб келади. Айниқса, таниқли хонанда Шоҳруххон билан куйлаган «Манзиллар» деб номланган дуэти уларнинг хит қўшиғига айланган.
Шунингдек, Динейра фаолияти мобайнида Зебо Наврўзованинг «Ёр-ёр қани?», «Бахт излаб» фильмларида суратга тушган. У Нозим Тўлахўжаевнинг «Висол» фильмида Адиз Ражабов билан бирга бош ролни ижро этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар