2021 йил 13 апрель куни Туркиянинг машҳур жуфтлиги Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит фарзандининг туғилган кунини нишонлади. Каран 2019 йилда дунёга келган.
Фото: Instagram / @evcenf
Пандемия сабаб катта байрам ташкил қила олмаган жуфтлик туғилган кунни кичик доирада нишонлаган. Унда улар ва Буракнинг ота-онасигина иштирок этган. Шунга қарамай, ушбу кун эсда қоларли бўлиши учун уй ҳовлиси шарлар билан безатилган ва ўзига хос кўринишга эга торт буюртма қилинган.
Фото: Instagram / @evcenf
Ўғлининг сурати билан Instagram саҳифасида бўлишган Бурак Ўзчивит ўғлига узоқ умр тилаган. Худди шу сурат
билан ўз саҳифасида бўлишган Фаҳрие ҳам ҳаётлари қувонч, бахтга тўла бўлишини тилаб, Каранни туғилган куни билан табриклаган.
Фото: Instagram / @evcenf
Суратларда Буракнинг ота-онаси ва жияни борлигини кўриш мумкин. Мухлислар ҳам қараб турмаган, дунёнинг турли бурчакларидаги фанатлар табриклар билдирган ва совға сифатида касал болаларни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий жамғармаларга хайрия қилган.
Фото: Instagram / @evcenf
Фото: Instagram / @evcenf
Фаҳрия ва Бурак бунга жавобан миннатдорчилик билдирган: «Караннинг туғилган куни муносабати билан қилган хайрияларингиз учун қанча миннатдор бўлсак, шунча кам. Сизни яхши кўрамиз фандом оиламиз», — деган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда