14:00 / 19.04.2021
1 061

Согдиана Ўзбекистондаги концерти учун унга лицензия бериш рад этилгани ҳақида сўзлаб берди

Согдиана Ўзбекистондаги концерти учун унга лицензия бериш рад этилгани ҳақида сўзлаб берди

Асли тошкентлик бўлган, ҳозирда Россияда яшаб, ижод қилаётган хонанда Согдиана Спутник нашрига берган интервьюсида Ўзбекистонда концерт беришни орзу қилиши, бироқ лицензия беришни рад этишларидан қўрқиши ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @sogdianamusic
Хонанда охирги марта 2006 йилда Тошкентда концерт берган. У 2009 ёки 2010 йилда дугонаси Райҳоннинг концертида у билан дуэт куйламоқчи бўлганида, унга лицензия беришмаган.

«Аниқ эслай олмаяпман, 2009 миди ёки 2010? Дугонам Райҳоннинг концертида бирга дуэт куйлашимиз керак эди. Бунинг учун рухсат олиш керак эди. Ўзбекистонда концертда чиқиш қилиш учун лицензия олиш керак. Ўшанда менга лицензия беришмаган ва бунга ҳеч қандай тушунтириш ҳам беришмаган», — дейди Согдиана.

«Мен Ўзбекистонда концерт беришни жуда ҳам кутяпман, мени жуда кўп таклиф қилишади. Лекин мен, яна бир бор рад қилишларидан қўрқсам керак», — дейди сўзларини давом эттириб хонанда.

Маълумот учун, асли исми Оксана Нечитайло бўлган хонанда Согдиана 1984 йил 17 февралда Тошкентда туғилган. Унинг «Юрак маҳзун», «Нетай», «Мени эсла» каби қўшиқлари хит бўлган. Хонанда «Хўжа Насриддин: Ўйин бошланди», «Сўғдиёна», «Янги йил париси» каби фильмларда роль ижро этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Согдиана Ўзбекистондаги концерти учун унга лицензия бериш рад этилгани ҳақида сўзлаб берди