09:30 / 09.06.2021
2 364

Тошкентда Ботир Зокировнинг, Урганчда эса Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ўрнатилади


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи ҳудудида бунёд этиладиган замонавий кутубхона қурилиши режалаштирилган. Лойиҳага кўра, бу ерда 3 қаватли кутубхона қурилиб, атрофида яшил ҳудуд барпо этилади. Бинонинг биринчи қаватида санъат ва ахборот технологиялари, иккинчи қаватда тарих, филология ва динга тааллуқли, учинчи қаватда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади.

Ушбу кутубхона адабиёт, илм-фан ва санъатнинг турли йўналишларига оид босма ва электрон нашрлар, электрон ҳужжатлар, жами 1,5 миллиондан ортиқ китоблар фондини қамраб олади.

Давлат раҳбари кутубхонани қуришда шаҳарсозликнинг илғор тажрибаларини қўллаш, келувчиларга қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Таъкидланишича, навбатдаги лойиҳалар ҳам маданият ривожига қаратилган. Жумладан, Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ва унинг атрофида хиёбон барпо этиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг 2020 йил 2 декабрдаги қарорига мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳрида санъаткор ҳайкалини ўрнатиш белгиланган.

Тақдимотда шу борада Бадиий академия томонидан танлаб олинган ҳайкал эскизлари кўздан кечирилди. Ҳайкаллар ўрнатиладиган хиёбонларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тошкентда Ботир Зокировнинг, Урганчда эса Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ўрнатилади