19:06 / 13.06.2021
4 321

Сардор Мамадалиев Аҳад Қаюм билан келишмовчилик сабабига ойдинлик киритди (видео)


Фото: «Дарё»
Шоир Аҳад Қаюм ўзининг Instagram саҳифасида навбатдаги видеомурожаатини хонанда Сардор Мамадалиевга йўллади.
Аҳад Қаюм видеомурожаатда Сардор Мамадалиев унинг шеърида исмини олиб ташлаб куйлагани ҳақидаги эътирозларини маълум қилган.
"Сардор Мамадалиевни жуда ҳам ўзимга яқин олиб, дўстим деб кўпдан буён индамасдан, аяб юргандим. Менинг «Онангизни асранг, онаси борлар» деб номланган шеъримни 5-6 йил аввал олиб, қўшиқ қилиб, клип ҳам суратга олибди. Бошқа санъаткорлардан фарқли равишда Сардор Мамадалиев қўшиқдан исмимни олиб ташлабди. Ҳеч қайси санъаткор бундай қилмасди. Ким бўлишидан қатъи назар, шеъримни ўзгартиришга рухсат бермайман.

Агар бундан кейин шеърларимни қўшиқ қиладиган бўлсангиз, бирорта жойини ўзгартирманг. Ўзгартирсангиз айтмасангиз ҳам майли, ўзи бундан кейин шеърларимни қўшиқ қилишингизга ҳам рухсат бермайман.

«Ўзбекконцерт»га ҳам расман мурожаат қилиб, «Онангизни асранг» клипини эфирлардан олиб ташлашларини сўрамоқчиман. Шундай қилмасам, бошқа қўшиқчилар ҳам шеърларимни ўзгартириб айтиши мумкин.
Сардор Мамадалиев мен билан дўст бўлиб туриб, бундай ҳурматсизлик қилиши керак эмас, деб ҳисоблайман", - деди Аҳад Қаюм.

Хонанда Сардор Мамадалиев журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Аҳад Қаюмнинг ушбу мурожаатига қуйидагича муносабат билдирди.

"Аҳад мендан хафа бўлганинг сабаби — кўпинча шеърнинг охиридаги Аҳад Қаюм деган жойини қўшиқда олиб ташлаб куйлайман. Нимадир бўлади-ю, насиб қилмайди-да, ўша сўнгги мисралар айтилмай қолади. Бу клип эфирларга берилгандан сўнг, олиб ташланг, деб мендан хафа бўлиб қолган. Энди қўшиқни бошқатдан ижро қилолмайман-ку, харажат қилинган, эфирларда айланиб ётибди.

Битта нарсага ҳайронман. Аҳад Қаюм шусиз ҳам трендда, жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳамма жойда у, энди ашулада чиқиб нима қилар экан. «Ўзим ёзган шеърда ўзим ёқман», деб хафа бўлиб қолган. (Кулиб) Энди хўрозқанд олиб бериб, ёш болани алдагандек алдаймиз-да, нима қиламиз. Келишиб оламиз", - деди Сардор Мамадалиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Мамадалиев Аҳад Қаюм билан келишмовчилик сабабига ойдинлик киритди (видео)