17:27 / 23.06.2021
1 752

Болливуд юлдузлари Приянка ва Карина бир-бирига рақобатчи бўлишининг сабаби нимада?

Болливуд юлдузлари Приянка ва Карина бир-бирига рақобатчи бўлишининг сабаби нимада?

Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуднинг икки гўзал актрисаси Карина Капур ва Приянка Чопра ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши сабаби нимада эканлигига тўхталиб ўтамиз.

Илк бор 2004 йил суратга олинган «Aitraaz» фильмида бирга ишлашга муваффақ бўлган актрисалар бир-бири билан яқин бўлиб кетган. Кейин ҳар иккисининг ҳам машҳур бўлиб кетиши дўстликдан кўра рақобатни устун билишга сабаб бўлган. Приянка ва Карина биргаликда Шоҳрух Хон билан «Ким миллионер бўлишни истайди?» шоусининг биринчи мавсум финалида иштирок этган.

Фото: Getty Images
2007 йилда Карина Приянкани актриса сифатида ўзи билан тенг кўрмаслигини таъкидлаган, табиийки, Приянка бунга жим қараб турмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Бебо мендан катта ва етук актриса, ўйлашимча, унинг малакаси менинг ижроларимга баҳо бериш имконини беради», — деган актриса. Шундан кейин у Каринанинг «Учрашганимизда»номли фильмдаги ролига ижобий баҳо берган.

Фото: Getty Images
«Каран билан қаҳва» шоусида Карина Чопрага яна бир бор тош отган ва уни Шаҳид Капурни ўзидан «олиб қўйишда» айблаган. Приянка бунга жавобан Саиф ҳам бир вақтлар кимнингдир севгилиси бўлганини таъкидлаган.

Фото: Getty Images
Карина билан ажралганидан кейин Шаҳид Капур ўша вақтлар Харма Баведжа билан муносабатларига нуқта қўйганига кўп бўлмаган Приянка билан учрашиб юрган. Аммо жуфтлик муносабатларини сир тутишни афзал билган. Бора-бора уларнинг ҳар иккиси ўзи билан ўзи овора бўлиб кетган. Бугунги кунда Карина Саиф Али Хон, Приянка эса Ник Жонас билан бахтли ҳаёт кечиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Болливуд юлдузлари Приянка ва Карина бир-бирига рақобатчи бўлишининг сабаби нимада?