09:02 / 23.07.2021
3 359

Турк актрисаси Ваҳиде Перчин экранларга қайтмоқда


Фото: «КиноТека»
Тажрибали ва ажойиб турк актрисаси Ваҳиде Перчин куз мавсумида экранларга қайтишга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда «КиноТека» нашри.

Муваффақиятли актриса «Муҳташам юз йил», «Онам», «Уни Фериҳа деб чақирарди» каби сериалларда суратга тушган. Сўнгги сериали «Зулейҳа» бўлиб, унда актриса Хункар Яман исмли иродали қаҳрамони билан томошабинлар меҳрини қозонган. Ваҳиде Перчин ўзига ва яна бир севимли ишига вақт ажратишни хоҳлагани сабаб 2020 йилнинг охирида сериални тарк этганди. Бир неча йил олдин у собиқ эри Алтан Гўрдум билан ёш актёрларни тайёрлаш академияси — Akademi 35,5 Sanat Evi’ни очган эди. Ҳозирда уларнинг академияси яхшигина обрўга эга ва жуда машҳур.

Орадан олти ой ўтиб, актриса яна саҳнага қайтишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, актриса «Зулейҳа» сериали бўйича Tims&B продюсерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Янги мавсумда Ваҳиде Перчин матонатли аёл образида намоён бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актрисаси Ваҳиде Перчин экранларга қайтмоқда