18:48 / 25.07.2021
5 331

«Севги изтироби» сериали актёрлари янги сериалда биргаликда суратга тушади


Фото: YouTube
«Севги изтироби» сериали янги иш бошлаган продюсер ва режиссёрларга ўрнак бўладиган лойиҳалардан бирига айланди. Айнан шу сериал туфайли илгари чет эл жамоатчилигига номаълум бўлган баъзи актёрлар дунё миқёсида шуҳрат қозонди, деб ёзади «RusTurkey.com».

2015—2017 йилларда суратга олинган «Севги изтироби» сериали ўша вақтда энг кўп сотилган лойиҳа ҳисобланган. Лойиҳанинг етакчи актёрлари Бурак Ўзчивит ва Неслиҳан Атагулдан ташқари Каан Урганжўғлу ва Угур Асланнинг ижроси ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирган.

Айнан ушбу икки актёр яна Ay Yapim компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Суд жараёни» деб номланган янги лойиҳада суратга тушади.

Фото: Pinterest
Қонуний рақобат мавзусини очиб берадиган сериалда Каан Урганжўғлу Илгаз прокурори, Угур Аслан эса полициячи ролини ўйнайди. Шундай қилиб, «Севги изтироби»дан бир неча йил ўтгач, Урганжўғлу ва Аслан яна битта суратга олиш майдончасида учрашади.

Фото: Pinterest
Эслатиб ўтамиз, Каан Урганжўғлу туркиялик актёр ва модель. Туркияданинг энг талабгор актёрлардан бири Каан Измирда туғилган. Ўша ерда ўрта мактабни тамомлаб, оиласи билан Америкага кўчиб кетган. 2000 йилда Каан Туркияга қайтиб келган ва 2007 йилда университетга ўқишга кирган. Актёр ўзбек томошабинларига «Севги изтироби» сериали орқали таниш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Севги изтироби» сериали актёрлари янги сериалда биргаликда суратга тушади