
Фото: «Қизалоқ ва маймоқ» мультсериалидан кадр
Россия мультсериаллари мамлакатда машҳурликка эришиб, энди Ғарб бозорини ҳам тўлиқ забт этмоқда. Уларнинг баъзилари жамоатчилик томонидан шунчалик яхши кутиб олиндики, Американинг машҳур мультфильмлари, масалан, «Посбон кучукчалар» ва «Сезам кўчаси» мультсериалларини рейтинглардан сиқиб чиқармоқда.
«Қизалоқ ва маймоқ» мультфильми нафақат Россияда, балки бутун дунёда жуда машҳур бўлди. 2020 йилда у мактабгача ёшдаги болалар орасида анимацион кўрсатувларнинг кучли рейтингига кирди. Бу йил эса қизча ва айиқ ҳақидаги ҳикоялар рейтинглардан бирининг энг юқори поғонасини эгаллади. Parrot Analytics халқаро тадқиқот агентлиги хулосасига кўра, мазкур мультфильм дунёдаги мактабгача ёшдаги болалар учун энг машҳур дастурга айланди — сўнгги 60 кун ичида мультсериалга қизиқиш 35 баробарга ошган!
«Қизалоқ ва маймоқ» мультсериали «Чўчқача Пеппа» каби машҳур лойиҳаларни ҳам ортда қолдирди. 2009 йилда эфир юзини кўрган ушбу мультфильм ҳозиргача 43 тилга таржима қилинган ва Kidz Global тадқиқот агентлиги маълумотларига кўра, анимацион фильм Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги болалар учун энг машҳур кўнгилочар брендлар учлигига кирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар