“100 фоиз энг яхши қайнона бўламан”: Бибисоранинг онаси тўй ҳақидаги гапларга жавоб берди (видео)

Қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисора Ассаубаева ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаровнинг эҳтимолий никоҳи ҳақидаги миш-мишлар муҳокама қилинмоқда. Бу мавзуга Бибисоранинг онаси Лиана Ҳаким ҳам ўз муносабатини билдирди.
У ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв ва келин, шунингдек, Синдаровнинг бобоси ҳақида ҳам кўплаб фикрлар билдирилаётганини, бироқ бўлажак қайнона ҳақида ҳеч ким сўрамаётганини ҳазил тариқасида таъкидлади.
“Ҳаммаси куёвим ким бўлишига боғлиқ. Мен, эҳтимол, энг яхши қайнона бўламан — бунга юз фоиз ишонаман”, — деди Лиана Ҳаким.
Шу тариқа у қизининг шахсий ҳаёти атрофидаги муҳокамаларга ҳазил-мутойиба билан жавоб қайтарди.
Ҳозирча Бибисора Ассаубаева ва Жавоҳир Синдаровнинг турмуш қуриши ҳақида расман маълумот берилмаган. Эҳтимолий тўй санаси ёки бошқа ташкилий тафсилотлар ҳам очиқланмаган.































Изоҳлар 0
…