11:11 / 01.09.2021
1 534

Турк актёри Чиғатай Улусой актриса Дуйгу Саришинга уйланади

Турк актёри Чиғатай Улусой актриса Дуйгу Саришинга уйланади
Фото: Ҳабер
Ўзбек мухлисларига «Ичкарида» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Чиғатай Улусой турмуш қуришга қарор қилган.

«Акшам» нашрининг маълум қилишича, актёрнинг тўй маросими кейинги ёзгача қолдирилган. Таъкидланишича, маросимда 150 нафар меҳмон иштирок этади. Ташкилотчиларнинг ҳали анча вақт борлигига қарамай, ишга киришганидан келиб чиқиб таклиф қилинганлар орасида юлдузлар бисёр бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Туркиянинг энг келишган ижодкорларидан бири экани айтиладиган актёр киносаноатнинг бошқа бир вакили, актриса Дуйгу

Саришинга уйланади. Чиғатайнинг ўзи шахсий ҳаёти тугул янги лойиҳалари ҳақида ҳам маълумот беришни истамайди. Шунга қарамай, жуфтликнинг пандемия туфайли дарсларга қатнаша олмаган ўқувчиларга ёрдам қўлини чўзиб, хайрия билан шуғуллангани маълум бўлган. Қайд қилинишича, актёр қайлиғи билан бирга болаларни зарур ўқув қуроллар, егуликлар, кийим ва пойабзаллар билан таъминлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Турк актёри Чиғатай Улусой актриса Дуйгу Саришинга уйланади
[/banner_pushhouse