09:39 / 04.09.2021
2 425

«Туркиянинг Брэд Питти» — Киванч Татлитуғ янги сериалда суратга тушади

«Туркиянинг Брэд Питти» — Киванч Татлитуғ янги сериалда суратга тушади
Фото: «Hurriyet»
Ўзбек мухлисларига «Кумуш», «Жасур ва гўзал» сериалларидаги роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Киванч Татлитуғ янги сериалда рол ижро қилади.

Янги лойиҳа учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Nar Film компанияси томонидан суратга олинадиган сериал «Ошиқлар байрами» деб номланади. Ушбу ижод маҳсули турк ёзувчиси Кемал Варол романидан руҳланиб ёзилган. Унда Ўзжан Алпер режиссёр, Кемал Варолнинг ўзи эса сценарий муаллифи сифатида фаолият олиб боради. Ота-бола ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақида ҳикоя қиладиган мазкур картинада Киванч касби адвокат бўлган бош қаҳрамон ролини ижро қилади. Сеттар Танриоген эса унинг отасини гавдалантиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Туркиянинг Брэд Питти» — Киванч Татлитуғ янги сериалда суратга тушади