23:13 / 12.09.2021
4 883

Туркиянинг «Эшигимни қоқ» сериали рекорд бўйича «Тахтлар ўйини»ни ортда қолдирди

Туркиянинг «Эшигимни қоқ» сериали рекорд бўйича «Тахтлар ўйини»ни ортда қолдирди
Фото: Pinterest
«Эшигимни қоқ» турк сериалининг охирги қисми Twitter рекордини янгилади. Оммабоп мавзулар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган сериал #sonkezsençаlkapimi хештегини олди.

Ханде Эрчел ва Керем Бурсин иштирокидаги сериалга мухлислар томонидан 9 миллион твит ёзилди. Аввалги рекордчи 7,8 миллион твит билан афсонавий «Тахтлар ўйини» сериали бўлган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда маълум бўлдики бош ролларда Керем Бурсин ва Ханде Эрчел иштирокидаги «Эшигимни қоқ» сериали Италияда «Ҳаводаги муҳаббат» номи билан намойиш этилади.

Кўплаб турк танқидчилари сериални феномен деб атаган. Аммо сериалнинг рейтинги Туркияда анча паст бўлишига қарамай, лойиҳа чет эллик томошабинлар меҳрини қозонди ва кўп мамлакатларда рейтингнинг юқори ўрнини эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиянинг «Эшигимни қоқ» сериали рекорд бўйича «Тахтлар ўйини»ни ортда қолдирди