Хивада ташкил этилган «Маданий мерос ҳафталиги» доирасида бир қатор халқаро даражадаги учрашувлар, йиғилишлар ва маданий тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Озарбайжон Маданият вазири Анар Каримов ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида «Мендирман Жалолиддин» сериали мухокамаси бўлиб ўтди.
Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг кейинги фаслларини суратга олишда Озарбайжон томонининг ҳам ҳамкорлик қилишини сўради.
«Жалолиддин Мангуберди тарихини ўрганишда Озарбайжон тарихчи ва адибларининг ўрни катта. Шундай экан, сериалнинг навбатдаги 2 ва 3-фаслларини суратга олишда Озарбайжон билан хамкорлик қилишни режалаштирганмиз. Бизга айниқса озарбайжон актёрларининг мадади керак», - деди вазир.
Бу таклиф Озарбайжон маданият вазири томонидан тўлақонли маъқулланди ва сериалда Озарбайжон актёрлари иштироки таъминланадиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради