21:07 / 23.09.2021
702

Тошкент халқаро кинофестивалида 15 га яқин мамлакат фильмлари намойиш этилади

Тошкент халқаро кинофестивалида 15 га яқин мамлакат фильмлари намойиш этилади
Бугун Ўзбекистон Кинемотография агентлиги томонидан «Ўзбекфильм» киноконцернида ташкил этилган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ОАВ вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ва ёшлар учун матбуот анжуманида фестивалда 15 га яқин мамлакат фильмлари намойиш этилиши айтиб ўтилди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Кинемотография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдуҳоликов томонидан очиб берилди. Сўзга чиққанлар фестивалда кутилаётган янгиликлар, фестиваль доирасида ташкил этилиши кутилаётган танловлар, янги ташкил этилаётган киноманзиллар ва таниқли юлдузлар билан ўтказиладиган учрашувларга батафсил тўхталиб ўтишди.

Матбуот анжумани давомида кинофестиваль очилиш маросими Алишер Навоий номидаги киносаройида ташкил этилиши маълум қилинди. Шунингдек, фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Кинофестивалга тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган бўлиб, ёш киноижодкорлар учун «Кино 5 кунда» ижодий танловига старт берилганлиги, хорижлик таниқли киноижодкорларнинг ташрифи, янгича кўринишда таъмирланган «Ўзбекфильм» киноконцерни ва бошқа локациялар очиқланди.

Матбуот анжумани давомида хорижлик мутахассислар иштирокида ZOOM платформаси орқали онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда қозоғистонлик продюсер Қўнан Адилбаев, италиялик вакил Ольга Страда, озарбайжонлик кинорежиссёр Руфат Гасанов, россиялик режиссёр ва продюсерлар Джаник Файзиев, Тимур Бекмамбетов, қозоғистонлик театр ва киноактёри Азамат Сатибалди ва бошқалар иштирок этишди. Шунингдек, ZOOM платформаси орқали таниқли хорижлик ижодкорларнинг табриклари кўрсатилди.

Анжуман давомида ОАВ вакиллари кинофестиваль билан боғлиқ саволларига ташкилотчилар томонидан жавоб олишди.
Маълумот учун, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрь 3 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Тошкент халқаро кинофестивалида 15 га яқин мамлакат фильмлари намойиш этилади
[/banner_pushhouse