Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ташриф буюрди. Куни кеча актёр журналистлар билан учрашиб, Янги Ўзбекистон ва ўзбек киноси тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Сизни Ўзбекистонда кўрганимиздан хурсандмиз, олдин ҳам бу ерда бўлгансиз. Эндиликда қандай ўзгаришларни сездингиз? Нималар сизни ҳайратлантирди?
— Биринчи марта Тошкентга ҳамкорликда фильм ишлаганимизда келгандим, бир ой давомида бу ерда бўлгандик. Бугун Тошкентга келиб, ҳайратимни беркита олмадим. Аэропортни ўзидаёқ улкан ўзгаришларни кўриб, худдики ўзимни Европани қайсидир шаҳрига келиб қолганимни ҳис қилдим.
Митхун Чакраборти и Фирдавс Абдухаликов
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида азалдан яқин дўстона алоқалар бўлган ва бугун ҳам бу алоқалар нафақат кино ва сериалларда, балки барча соҳаларда ҳам давом этиб келяпти. Айтишим мумкинки, Тошкентга келиб, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига чиқиб, янада ривожланиб, чирой очганига гувоҳ бўлдим.
— Янги Ўзбекистонни уч сўз билан тасвирлаб бера оласизми?
— Ҳайратланарли, чиройли, меҳмондўст.
— Ўзбек фильмларини Марказий Осиёдаги роли ҳақида нима дея оласиз?
— Техник томондан янги босқичга кўтарилиш зарур. Ўзбек киноиндустрияси хорижий ҳамкорликни янада кучайтириши керак. Мен ўзбек фильмларини дунёга чиқишини хоҳлайман.
— Ўзбекистондаги севимли шаҳрингиз?
— Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан ҳам севимли.
— Сизнингча, Тошкент халқаро кинофестивали орқали Янги Ўзбекистоннинг дунёга қандай имкониятлари намоён бўлади?
— Айни вақтда Тошкент халқаро кинофестивалининг Ўзбекистонда ўтказилиши жуда ҳам муҳим воқеа деб айта оламан. Кўплаб юлдузлар дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюради. Бу каби тадбирлар давлат обрўсини юксалтиради. Бу ерда бўлган ҳар бир юлдуз ўз хотиралари, таассуротлари билан ўртоқлашади. Юлдузларнинг фикри, албатта, кўп одамларни эътиборсиз қолдирмайди.
— Ҳаётда сиз учун нима муҳим? Нимани йўқотишдан қўрқасиз?
— Мен кино актёрман, шу билан бирга тўрт фарзанднинг отасиман. Оила бошиман. Мен доимо севимли инсон бўлишни, керак бўлишни хоҳлайман ва шу меҳрни доимо беришга ҳаракат қиламан.
Оилам мен учун энг муҳими, уни йўқотишдан қўрқаман. Кино ҳаётимнинг бир қисми. Учрашувларда сени оломон ўраб олади, дастхат сўрайди, яхши кўришларини айтади. Бу ҳам Яратган инъом этган бахт. Аммо оилам севгиси мен учун энг қадрли.
Кинемотография агентлиги матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди