1 897
Озодбек Назарбеков: «Мусиқа мактабига қатнашга имконим бўлмагани учун эшик тирқишига қулоғимни қўйиб, дарсни тинглардим»
Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига берган интервьюсида унинг мусиқага қизиқишини пайқаб, тўғри йўл кўрсатган устози ҳақида сўзлаб берди.
- "Мени мусиқа фанини ўзлаштиришим жуда ҳам ўзига хос, жуда ҳам қизиқ шаклда ўтган. Жуда катта оила бўлганмиз, оиламизда етти фарзанд эдик. Деярли ҳаммамиз вояга етмаган пайтимизда онам дунёдан ўтиб қолдилар. Ҳаётимизда жуда катта иқтисодий қийинчилик даври бўлди. Яхши эслайман, мусиқа мактабимизга 12 сўм бадал пули тўлаш керак эди, ўшани тўлаш ҳам оиламизга оғирлик қилар эди.
Рубоб олиш катта орзум бўлган. Акмалжон деган синфдошим бўлган. У ўша мусиқа мактабига борарди. Акмалжоннинг мусиқа мактабида дарси бўлган куни мактабга рубобини кўтариб келарди. У рубобини олиб келган кун мен учун байрам эди. Мени мусиқа мактабининг синфига киргизишмас эди. Калитнинг тирқишига қулоғимни қўйиб, берилган дарсларни ёдлаб олиб, ёдлаган куйларим эсимдан чиқиб қолмаслиги учун мактаб коридорида у ёқдан бу ёққа ғинғиллаб, такрорлаб ўтирардим. Синфдошим дарсдан чиқиши билан рубобини олиб, хотирамдаги куйни рубобда чалиб кўриб, қўлимга кўчирардим. Дарсдан сўнг уйга қайтардим, уйга қайтгач маҳалламиздаги бошқа бир боланинг рубобини олиб, унда шуғулланиб, дарсларни ўзлаштирардим.
Ҳатто охирги вақтлар шундай бўлдики, мусиқа мактабидаги Собиржон ака деган устозимиз мактабга пул тўлолмаганимга ҳам кўз юмиб, «Кириб, охирги партада бўлса ҳам ўтиравер», дедилар. Ўша вақтда шунақа бахтли эдимки, мен уни бюрократияси билан нима ишим бор, мен ўқияпман, менга шу керак эди. Шанба ва якшанба куни устознинг уйларига борардим. У кунларни кутиб яшардим. Чунки устозимнинг уйларида барча мусиқа асбоблари бўларди. Устозларимиз беҳикмат инсонлар бўлишмаган. Аввал бир иш берардилар, ўша ишни бажарганимиздан кейин икки соат соз чалишга рухсат берганлар. Ўша куни мендан бахтли инсон бўлмаган.
Бугун имконият йўқ, дейиш учун уялиш керак. Инсон олдига катта мақсад қўйиб интиладиган бўлса, бугун ҳамма шарт-шароитлар бор.
Устоз қайсар бўладими, у жиддий одам бўлиши мумкин, феъли оғирроқ бўладими, шогирд учун ундан билим олиш олий мақсадми, қай йўл билан бўлса ҳам устозларни тилини топишимиз керак.
Инсон жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзига ўзи ёрдам берганчалик ҳеч ким унга ёрдам бермайди, ҳаттоки ота-она ҳам унга бу масалада ёрдам бера олмайди", - дейди Маданият вазири Озодбек Назарбеков. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди