23:56 / 06.10.2021
1 712

Машҳур қўшиқчи Адель 2015 йилдан буён биринчи бор янги қўшиғининг тизерини тақдим этди

Машҳур қўшиқчи Адель 2015 йилдан буён биринчи бор янги қўшиғининг тизерини тақдим этди
Британиялик машҳур қўшиқчи Адель ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг сўнгги олти йил ичидаги биринчи қўшиғи — Easy One Me’нинг тизерини эълон қилди, деб хабар беради Esquire.

Стриминг платформаларда қўшиқ 15 октябрь куни пайдо бўлади. Аделнинг янги қўшиғи 21 сонияли оқ-қора клипда намойиш этилган бўлиб, унда хонанда трек номи ёзилган кассетани автомобиль магнитолага солади ва қишлоқ орасидан ўтган йўл бўйлаб ҳаракатланади. Шундан сўнг, фортепиано овози жаранглайди, машинадан эса нота варақлари учиб чиқади.

Шунингдек, Адель ижтимоий тармоқлардаги аватарини феруза рангли тасвирга алмаштирган. BBC’нинг ёзишича, бутун дунё бўйлаб 30 рақами туширилган билбордлар ҳам пайдо бўлади, афтидан бу тақдим этиладиган альбомнинг номи. Қўшиқчининг бундан олдинги барча альбомлари («19», «21» ва «25») унинг учун ўтиш даври бўлган ёш шарафига номланган.

Ҳозирда 33 ёшда бўлган Адель уч йил олдин турмуш ўртоғи Саймон Koneски билан ажрашган эди. Яқинда у Instagram орқали америкалик спорт агенти Рич Пол билан муносабатларини билвосита тасдиқлаган.

Маълумот учун, 2015 йилда Адель ўзининг «25» номли учинчи альбомини тақдим этганди. «Гремми» мукофотининг 59-топшириш маросимида у энг яхши альбом ва вокалли энг яхши поп-альбом дея тан олинган. Шунингдек, Hello қўшиғи ижрочига «Йилнинг энг яхши қўшиғи» каби қатор йўналишларда мукофотларни олиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Машҳур қўшиқчи Адель 2015 йилдан буён биринчи бор янги қўшиғининг тизерини тақдим этди