17:01 / 16.10.2021
3 484

«Тутқунлик» фильмини бугун томоша қилишингиз мумкин

«Тутқунлик» фильмини бугун томоша қилишингиз мумкин
Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади. Ушбу фильм «Бухорийлар» киностудиясида, таниқли режиссёр Рашид Маликов томонидан реал воқеалар асосида суратга олинган.

Янги Ўзбекистон шароитида инсон шаъни, қадр-қиммати, виждон ва эътиқод эркинлиги сингари олий қадриятларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланди. Бу ўзгаришлар замонавий ўзбек киносида ҳам аксини топмоқда. Кейинги йилларда Агентлик буюртмасига биноан, шу мавзуда «Аёл қисмати», «Мен террорчи эмасман», «Барон-2», «Афв», сингари қатор картиналар яратилди. «Тутқунлик» бадиий фильмида Президентимиз топшириғига асосан ташкил этилган «Меҳр» операциясининг мазмун-моҳияти, инсон қадр-қиммати, Ватан соғинчи, тинчлик ва фаровонликнинг қанчалик тансиқ неъмат эканлиги ҳақида сўз юритилади.

«Тутқунлик» фильмининг тақдимоти шу пайтга қадар бир неча бор турли доираларда ўтказилди. Жумладан, жорий йилнинг 28 сентябрь-3 октябрь кунллари ўтказилган «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий кино жамоатчилиги томонидан алоҳида эътиироф этилди. Биз ижтимоий аҳамиятини эътиборга олиб, мазкур фильмни телеканалларимиз орқали халқимизга туҳфа этяпмиз
, – дейди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги раҳбари, фильмнинг бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов.

–Биз ушбу фильмни суратга олишдан аввал жуда кўп маълумотлар тўпладик, «Меҳр» операцияси туфайли Ўзбекистонга олиб келинган аёллар билан суҳбатлашдик, уларнинг тақдири, руҳияти, характерини чуқур ўргандик, – дейди фильм режиссёри Рашид Маликов. – Уларни нотўғри йўлга кириб қолган жиноятчи эмас, оддий инсон, аёл сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу боис, томошабинлар бу фильмни шунчаки кино эмас, бугунги ҳаётимизннинг акс-садоси, тақдир зарбасига дуч келган замондошларимиз қисматининг экрандаги ифодаси деб қабул қилишларини сўрардим.

Таъкидлаш жоизки, «Меҳр» операцияси доирасида 2019 йилнинг май ойидан бошлаб, Яқин Шарқдаги уруш ўчоқларидан 531 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

Фильмнинг сценарий муаллифлари – Азамат Коржовов ва Рашид Маликов, оператор – Алексей Вензос постановкачи рассом – Дониёр Абдурахмонов. Бош ролларни Нигина Анорбоева, Фирдавс Орипов, Феруза Собитова, Глеб Голлендер Лайло Фаррухова, Дилшода Жўраева сингари актёр ва актрисалар ижро эишган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини ёритишга кўмаклашиш мақсадида ЎзЭОАВМА, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил қилинган «Халқаро медиа хол»да мазкур фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимот маросимида «Медиа холл» иштирокчилари, талабалар ва курсантлар иштирок этади.

«Тутқунлик» бадиий фильми 16 октябрь куни «ЎзРепорт» телеканалида 21:30да, 17 октябрь куни «СевимлиТВ»да 22.20 да, «ЗўрТВ»да 14.15 да, «Менинг юртим»да 15.00 да, «РенессансТВ»да 20.30да, 18 октябрда «Ренессанс ТВ»да 12.00 да намойиш қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Тутқунлик» фильмини бугун томоша қилишингиз мумкин