Хонанда Жўрабек «Бирзум тв» YouTube-каналига интервью берди. Интервью давомида хонанда шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Уйланиш мавзусига бошқача қарардим. Ҳаммаси кинолардагидек бўлишини, бир куни севиб қолиб, уйланишни хоҳлардим. Негадир ўзбек эмас, бошқа миллат вакилига уйланишни хоҳлардим. Лекин биринчисида ҳам, иккинчисида ҳам бу нарсага тайёр эмасдим.
Биринчи марта уйланганимда уйдагилар мажбурлашган. Иккинчисида танлаш ҳуқуқи бўлди. Уйдагиларим қайси миллат вакилига бўлса ҳам, уйлан, дейишди. Ниятим корейсга уйланиш эди. Корейслар ҳеч қаримайди. Ҳар доим чиройли, ёш бўлиб юришади. Лекин бошқа миллатдан сўкмайдиган ва сигарет чекмайдиган қиз топа олмадим.
Иккинчи аёлимни ‘Одноклассники’дан топганман. У жисмоний тарбия институтида ўқиркан. У ерда дўстларим ишларди, қўнғироқ қилиб, суриштирдим. Қизни роса мақташди. Кейин учрашиб, танишдик, гаплашдик. Ўша жараёнда ўзимдан бошқа ҳеч кимни севиб қола олмасам керак, деган фикр келди. Яхшиси, шунчаки инсон танлаш керак экан, деб ўйладим. У спортчи, қадди-қомати жойида, соғлом қиз бўлгани учун уйланганман.
Бошида севмай турмуш қуриб, ҳаётимизни барбод қилдик, деб ўйлардик иккаламиз ҳам. Лекин кейинчалик тушундикки, бу ишни тўғри қилганмиз. Севги қанақадир ортиқча нарса экан турмушда. Сабаби севган одамингиздан ёмон нарса кўрсангиз, кўнглингиз қолиб кетади. Севмаган одамингиз билан бунақа бўлмайди», — дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи