00:11 / 02.11.2021
4 250

«Балки сиз турмушга чиқсангиз, турмуш ўртоғингиз сиздан сўраб иш қилар....» - Имрон Дурдона Қурбоновага мурожаат йўллади

«Балки сиз турмушга чиқсангиз, турмуш ўртоғингиз сиздан сўраб иш қилар....» - Имрон Дурдона Қурбоновага мурожаат йўллади
Актриса Дурдона Қурбонова Instagram’даги жонли эфирида хонанда Имрон тўйига айтмагани учун ундан ўпкалаган ва «рафиқаси рашк қилгани туфайли» янги клипига бошқа қизни излаётгани ҳақида фикр билдирди.

Хонанда Имрон Дурдона Қурбонова учун алоҳида мурожаат йўллаб, тўйи карантинда бўлгани учун кўпчиликни чақира олмаганини айтиб ўтди. Бундан ташқари, янги клипига бошқа актрисани излаётганига аёлининг уни Дурдонадан рашк қилгани сабаб бўлмаганига ҳам алоҳида тўхталди.

«Уйланганидан кейин аёли қўймагандир, деган маънода гапирибсиз. Қисқаси, бизда унақа эмас. Мени биласиз. Ижод билан ҳаётни аралаштириб юборадиган одам эмасман. Балким сиз турмушга чиқсангиз, Худо хоҳласа, турмуш ўртоғингиз сиздан рухсат олиб, бирон иш қилар. Лекин бизнинг оилада унақа эмас. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Хоҳлаган пайтиз уйга келиб, келиннинг қўлидан бир пиёла чой ичиб кетишингиз мумкин. Меҳмон учун эшигимиз ҳар доим очиқ. Айтганингиздек, чиройли кўйлакларингизни кийиб, уйга келиб, чой ичиб кетаверинг. Сизни яхши кўрамиз, ҳар доим кўрсак хурсанд бўламиз», — дейди Имрон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Балки сиз турмушга чиқсангиз, турмуш ўртоғингиз сиздан сўраб иш қилар....» - Имрон Дурдона Қурбоновага мурожаат йўллади