12:49 / 19.11.2021
5 215

Хонанда Адел Опра Уинфрига берган интервьюсида қандай қилиб 45 килога озгани ҳақида сўзлаб берди

Хонанда Адел Опра Уинфрига берган интервьюсида қандай қилиб 45 килога озгани ҳақида сўзлаб берди
Фото: «Vogue.com»
Британиялик машҳур хонанда Адел телебошловчи Опра Уинфрига интервью берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Хабарларга кўра, ўтган вақт мобайнида ижрочи Саймон Конекки билан ажрашди, сезиларли даражада вазн ташлади ва янги альбомини чиқарди. Унинг ҳаёти ва ташқи кўриниши борасидги ўзгаришлар оммавий ахборот воситалари томонидан фаол муҳокама қилинди, шунинг учун Адел биринчи марта ҳамма нарса ҳақида батафсил айтиб беришга қарор қилди.

Жисмоний машғулот туфайли 45 килога озган хонанданинг ташқи кўриниши миш-мишларнинг асосий мавзусига айланган эди. «Ажримдан сўнг мен вақти-вақти билан даҳшатли қайғуларга дуч келдим. Улар мени фалаж қилди, ўз танамни назорат қила олмадим», – дейди қўшиқчи.

Охири спорт залидаги машғулотлардан сўнг Адел руҳий жиҳатдан енгиллашганини пайқаб етди ва ҳар куни у ерга боришни бошлади.
Шунингдек, мусиқачи ўз танасига ғамхўрлик қилаётганида танқидларга учраганини, аммо бунга ҳеч қандай муносабат билдирмасликни ўрганганини таъкидлади.

«Бу мени ҳайратлантирмайди, хафа ҳам қилмайди. Карьерам давомида ҳар доим кимдир учун жуда семиз ёки нозик, эҳтиросли ёки совуққон бўлиб келганман. Мен бошқаларнинг ўз танасига қандай муносабатда бўлишини баҳолашга ҳаракат қилмайман. Афсуски, кимдир ўз комплекслари туфайли азоб чекаётган бўлса-да, бу менинг ишим эмас. Мен ўз ҳаётимни яшайман», — дейди Адел.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Адел Опра Уинфрига берган интервьюсида қандай қилиб 45 килога озгани ҳақида сўзлаб берди