Фото: «kleo.ru»
2021 йил 19 ноябрь куни Ҳиндистоннинг энг гўзал актрисаларидан бири Зинат Аман 70 ёшга тўлди. Болливуднинг бетакрор актрисаси Зинат Аманнинг карьераси ўтган асрнинг 70-80 йилларига келиб гуллаб-яшнаган.
Актриса ўзбек томошабинларига «Али бобо ва 40 қароқчи» фильми орқали таниш. Зинат гўзаллик танловларидаги иштирокидан сўнг суратга тушишни бошлаган ва ўзининг маҳорати билан Осиёни забт этишга муваффақ бўлган Ҳиндистоннинг биринчи вакилларидан бири ҳисобланади.
Фото: Pinterest
Зинат суратга тушган дастлабки икки фильм муваффақиятсизликка учради, учинчиси эса актрисага бир вақтнинг ўзида бир нечта мукофотларни олиб келди. Шундан сўнг актрисага режиссёрлардан бирин-кетин таклифлар тушган. Зинат Аман атрофида унга ошиқ бўлган инсонлар кўпая бошлади, у эса Санжай Хонга кўнгил қўйди. Ўша вақтда Хоннинг оиласи ва фарзандлари бор эди. Аммо у ҳам гўзал актрисадан кўнгил узолмай иккинчи хотинликни таклиф қилган. Ажабланарлиси шундаки, актриса бунга рози бўлганди.
Фото: Pinterest
Катта оилада аҳил яшаш Зинат учун осон бўлмади. Режиссёрнинг биринчи рафиқаси жуда рашкчи бўлиб, Зинатни ҳамиша ғазаблантиришга ҳаракат қиларди. Севги учбурчагидаги можаро бора-бора омма олдида авжига чиқди. Ҳаттоки ижтимоий тадбирда актрисанинг турмуш ўртоғи ва унинг биринчи хотини унинг юзига кетма-кет тарсаки туширишгача борди.
Зарбаларнинг кучлилигидан актриса шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ҳатто у кўриш қобилиятини бутунлай йўқотиши мумкин эди, шунинг учун жарроҳлик амалиёти талаб қилинди. Зинат тузалаётган вақтда, Санжай матбуотга ўз ҳаракати сабабларини тушунтириб берди ва актрисани рашкчи ҳамда бевафоликда айблади.
Натижада ҳар ким яна ўз йўлида юришда давом этди. Актрисага ўзига келиши ва янги муносабатларни бошлаши учун 4 йил керак бўлди. Иккинчи турмуш ўртоғи ўзининг ҳамкасби Мажар Хон бўлиб, унинг ҳам оиласи бор эди. Лекин ошиқ йигит Зинат учун оиласи билан ажрашди ва актрисага турмуш қуриш таклифини билдирди.
Фото: Pinterest
Улар икки ўғил фарзанд кўрган бўлса-да, доимий келишмовчиликлар ва рашк оила мустаҳкамлигига путур етказа бошлади. У ҳам хотинига ишонмаган ва тинимсиз калтаклаган. Маълум бўлишича, у нафақат рашк қилган, балки актрисанинг касбий муваффақиятига ҳам ҳасад қилган. Чунки у икки фарзанднинг онаси бўлишига қарамай ҳали ҳам энг талабгир ва машҳур актриса эди. Эри эса унинг шон-шуҳратига чидай олмаган.
12 йиллик никоҳдан кейин уларнинг оиласи бузилди. Ажримдан кўп ўтмай Мажар вафот этди. Маълум бўлишича, унга буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Дастлаб катта ўғли ва турмуш ўртоғининг қариндошлари унинг ўлимида актрисани айблади. Кенжа ўғли отасининг суратлари билан хонани тўлдириб, бўш вақтини ёлғиз ўзи ўша ерда ўтказди.
Фото: Pinterest
Актрисанинг онаси қизи ҳақида қайғуриб, бундай муваффақиятсизлик ва жанжалларга чидай олмай, оламдан ўтди. Бир неча йил ўтгач, ёлғиз қолган Зинат бошидан ўтган кунларга «Мен дўзахнинг барча оловларини босиб ўтдим», дея таъриф берди. Афсуски, гўзаллик ҳам, машҳурлик ҳам инсонга оддий бахтни бера олмади.
Фото: Pinterest
Актриса вақт ўтиши билан аста-секин ўзига келди. Фарзандлари билан орадаги муносабатлар тикланди. Унинг кенжа ўғли Захан Хон шунчаки ижодкор одам эмас. Оддий мусиқачи ёки гитарачи ҳам эмас. Бутун коинот у билан яшайди! У суратга олишни яхши кўради ва унинг асарлари маънога тўла. Ҳайвонларни ва денгизни яхши кўради. Лекин ҳамма нарсадан кўра кўпроқ онасини севади. Катта ўғли Азан ҳам санъат одами, у режиссёрлик касбини танлаган. У укасидан фарқли ўлароқ омма олдида тез-тез кўриниш беришни ёқтирмайди. Зинат Аман 70 ёшни қарши олганига қарамай, ҳамон Болливуд фильмларида рол ижро этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”