Ташқи кўриниши шунчалик ўхшашлигидан кўпчилик адаштирадиган шоу-бизнес вакиллари ҳақида Grazia нашри маълумот беради.
Кира Найтли ва Натали Портман
Фото: Grazia
Натали Портманга шунчалик ўхшаганидан Кира Найтли «Юлдузлар жанги»да унинг қиёфадоши ролини ижро қилган. Ҳатто, суратга олиш майдончасида ҳам уларни бир-бири билан адаштиришган, аммо актрисалар буни ҳазил билан қабул қилган. Бугунги кунда ҳар бири киносаноатда ўз ўрнини топган юлдузларни, мухлислар аллақачон бир-бири билан таққосламай қўйган.
Женнифер Гарнер ва Ҳилари Суонк
Фото: Grazia
Ҳиллари Суонк берган интервьюларидан бирида уни ҳамиша Женнифер Гарнер билан адаштиришларини таъкидлаган. «Кўчада бир эркак ёнимга келиб, унга менинг «Даллас харидорлар клуби» фильмидаги ролим жуда ҳам ёққани айтди». Аммо у ролни мен эмас, Женнифер ижро қилган», — деган.
Крис Пайн ва Иэн Сомерхолдер
Фото: Grazia
Ҳар икки Голливуд юлдузи ҳам мовий кўз, қора сочлар ва ўзига хос юз шаклига эга. Айнан шу сабаб ҳам мухлислар уларни аксарият ҳолларда бир-бири билан адаштиради.
Кети Перри ва Зои Дешанель
Фото: Grazia
Кэти Перри ва Зои Дешанелнинг ўртасида ҳам ўхшашликлар бисёр. «Биз Кэти билан у дунёга машҳур бўлишидан аввалроқ танишганмиз. Албатта биз ташқи кўринишимиздаги ўхшашликни дарҳол пайқаганмиз. Кэти жуда ҳам ёқимтой қиз бўлиб чиқди ва мен бундай таққослашдан мамнунман, ҳатто», — деган Зои.
Марго Робби ва Жейми Прессли
Фото: Grazia
Пресслининг бундан 10-15 йил аввал олинган суратларига назар ташлаб, унинг Марго Роббига қуйиб қўйгандек ўхшашидан ёқа тишлаш мумкин. Юз шакли, қошлар, кўз ва сочлар ҳам бир хил.
Зои Салдана ва Тенди Ньютон
Фото: Grazia
Интервьюлардан бирида Зои, уни ҳатто онаси ҳам актриса Теди Ньютон билан адаштиришини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, онаси эфирга узатилаётган Тенди иштирок этган сериалда қизини рол ижро қилган, деб ўйлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”