1 918
«Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда иккита йирик мукофотни қўлга киритди
«Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильми иккита совринни қўлга киритди. Муҳаммадали Искандаровнинг «Мен террорчи эмасман» фильми эса ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди.
«Илҳақ» фильми кинофестивалнинг «Гран-при» ҳамда Беларусь республикаси президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.
«Сўнгги йиллар ўзбек фильмлари юксак мукофотларни олаётгани таҳсинга лойиқ. Буларнинг барчаси муҳтарам президентимизнинг кинога эътиборидан далолат. «Илҳақ» фильмининг ғояси ҳам юртбошимизга тегишли»,— дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Шунингдек, «Листапад» халқаро кинофестивалида Муҳаммадали Искандаровнинг «Осиё арслони» (Азиатский лев) ҳамда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» (Ўзбек қизи) янги кинолойиҳалари кинематография агентлиги ҳамда «Беларусфильм» миллий киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувлар олиб борилди. Фильмларнинг бир қисми Беларусь ҳудудида суратга олиниши кўзда тутилган.
Ўзбек фильмлари сўнгги ойда 6 та халқаро даражадаги мукофотни қўлга киритди. Аввалроқ, 8-12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтган «Коркут Ата» халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» ҳамда «Халқ жасорати» фильмлари ҳам совринларни қўлга киритган эди. Ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари ҳам мунтазам равишда турли кинофестивалларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
«Листапад» халқаро Минск кинофестивали Кинопродюсерлар ассоциациясининг халқаро федерацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, унда Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларининг сара фильмлари иштирок этади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»