Ҳинд саноати вакилларидан кимлар мухлисларини йўқотишдан қўрқиб ёки фаолиятида муваффақиятга эришиш учун турмуш қурганини сир тутгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Амир Хон ва Рина Датта
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Бир-бирига қўшни бўлган Амир Хон ва Рина ўсмирлик давридаёқ бир-бирига кўнгил қўйган. Қиз мусулмон бўлмагани учун уларнинг ота-оналари тўйга қаршилик қилган, аммо шунга қарамай, жуфтлик 21 ёшида турмуш қурган. 1986 йилда улар уйидан қочиб кетган. Илк «Ҳукм» (1989) фильми экран юзини кўрган вақти актёр мухлисларини йўқотиб қўймаслик учун узоқ вақт давомида уйланганини ошкор қилмаган. Бирга 16 йил яшаган Амир ва Рина 2002 йилда ажрашган.
Шридеви ва Бони Капур
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Шридеви Бони Капур билан муносабатларини ҳомиладор бўлгунига қадар ҳаммадан яширган. Актриса Бонининг оиласи борлиги ва ўзи Митхун Чакраборти билан муносабатда экани сабаб аввалига Капурга рўйхушлик бермаган.
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Аммо Митхун билан алоқаларига нуқта қўйилганидан кейин Капур билан учрашишни бошлаган. Telegraph India нашрининг ёзишича, Шридеви ва Бони деярли уч йил давомида турмуш қурганини билдирмасликка ҳаракат қилган.
Жуҳи Чавла ва Жай Мехта
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Жуҳи Чавла 1992 йилдаги суратга олиш жараёнида Ракеш Рошан билан танишган. У вақтда Ракешнинг оиласи бўлган. Рошаннинг рафиқаси Жуҳининг эса онаси вафот этганидан кейин жуфтлик бир-бирига ҳамдард бўлган. Уларнинг турмуш қургани Жуҳининг ҳомиладорлигидан кейингина маълум бўлган.
Рекҳа ва Винод Меҳра
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Миш-мишларга қараганда, Рекҳа ва Винод Меҳра оила қурганини нафақат мухлислари, балки матбуот ва уларни турмушига қарши бўлган актёрнинг онасидан ҳам яширган. Рекха шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишни ёқтирмайдиганлардан. Винодга турмушга чиққанини рад этишни афзал билишига қарамай, унинг яқин дўстлари бунинг аксини таъкидлайди.
Говинда ва Сунита
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Карьерасининг бошида Говинда «Айб» фильмидаги ҳамкасби Нилам Котхарига телбаларча ошиқ бўлган. Суратга тушиш давомида орасида севги учқуни аланга олган жуфтлик, кейинроқ яна ўнга яқин фильмда бирга иштирок этган.
Фото: «Bollywoodtime.ru»
Ниламга уйланишига Говинданинг онаси қаршилик қилган ва ўғлига Сунита исмли қизни олиб бермоқчи бўлган. 1987 йил 11 мартда Говинда нафақат журналистлар, балки Ниламдан ҳам яширинча Сунитага уйланган. Stardust журналига берган интервьюсида Нилам карьерасига салбий таъсир қилмаслиги учун тўйини сир тутганини таъкидлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи