Айни кунларда хусусий телеканалларда эфирга берилаётган дастур, кино ва рекламалар кўплаб танқидий фикрларга сабаб бўлмоқда. Лекин аҳоли томонидан қанчалик эътирозлар билдирилмасин, хусусий телеканаллар ҳеч нарса бўлмагандек, кўр-кўрона иш юритишмоқда. Яқинда ZO`R TV телеканалида эфирга берилган концерт дастурида соқолли йигитлар ва рўмолли қизларнинг юзи хиралаштириб кўрсатилган.
Одатда, телевидениеда бирор айб билан қўлга туширилган жиноятчиларнинг юзи жимирлатиб кўрсатилади. Юзи хиралаштирилган кишилар жиноятчиларми? Ёки хусусий телеканалларга соқолли ва рўмоллиларни кўрсатмаслик ҳақида деган топшириқ борми?
Бунга аниқлик киритиш мақсадида ZO`R TV телеканали ходимлари билан боғландик. Бизга ўзини таништиришни истамаган телеканал ходими «бу бизнинг ички қоидамиз, ҳеч бир дастурларимизга соқолли йигитларни ва рўмолли қизларни чиқармаймиз. Ҳатто у концерт жараёнида томошабинлар залида ўтирган бўлса ҳам», деб жавоб берди.
Қизиқ, телеканалларимизда маънавиятимизга, ахлоқ-одобга зид фильмлар, саҳна кўринишлари кетса майли экан-у, соқоли бор одам ёки рўмоли бор аёлнинг кўрсатилиши тақиқланар экан...
Наҳотки соқол ўстириш ёки рўмол ўраш шунчалик қўрқинчли ёки уятли иш ҳисобланса?!
Нега ZO`R TV канали соқолли ва рўмоллилардан бунча қўрқади? Бунинг ўрнига эфирга бераётган кўрсатувларни савиясини тўғриласа бўлмайдими?
Нурбек Ғофуров
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»