Таниқли актёр Жавоҳир Зокиров Salom live YouTube каналига берган интервьюсида «Мендирман Жалолиддин» сериалидан кўнгли тўлмагани ҳақида гапирди.
«Умумий лойиҳадан кўнглим тўлгани йўқ. Сарфлаган бир йил умримга жуда ҳам ачиндим. Сабаби тасаввур қилганимдек бўлмади. Мен уни бошқача тасаввур қилгандим, бошқаларга ўхшамайдиган нарса бўлади, деб ўйлагандим. Ҳар томонлама кўнглим тўлмади. Умумий жавоб шу, албатта, мен одамларни алдай олмайман, шунинг учун тўғрисини айтаман», — дейди актёр.
«Сериалнинг иккинчи мавсуми бошланса, суратга тушишга розилик берасизми?» деган саволга актёр қуйидагича жавоб беради:
«Бу савол. Агар менга озгина қулоқ солишса, иккинчи мавсумга боришим мумкин. Айтганимдек, ҳамма нарсани гаплашишнинг иложи бор. Лекин фақат бир томонга ўйин бўлишини хоҳламас эдим. Ҳақиқий ижод бу биргаликда, куч биргаликда бўлади».
Маълумот учун, Жавоҳир Зокиров «Мендирман Жалолиддин» сериалида Чингизхон ролини ижро этганди.
Фото: Instagram / @bozkirarslani_official
Актёр суҳбат давомида қандай ҳолларда мухлисларига қўл кўтариши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Ҳозирги кунда одамлар жуда ҳам ўзидан кетиб қолган. Бир хил пайтда жуда ўтказворишади. Ҳаттоки, оддий мисол расмга тушишга. ‘Майлими, сиз билан расмга тушсак?’ дейишса мен ҳеч қачон рад этмайман. Лекин айримлар келиб, қучоқлаб олади ёки фаросатсиз гаплар гапирганида чидай олмайман, туртвораман. Шунақа жойлари ҳам бор». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»